Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Кун тарихи. Бугунги санада “Челси” Дрогба билан шартнома имзолаган, Тотти эса Италия терма жамоаси билан хайрлашганди

Баҳо:
+ | -

Бугун 2015 йилнинг 20 июль санаси. Ушбу кунда футбол билан боғлиқ кўплаб муҳим воқеалар рўй берган.

1871 йил, 20 июль – ушбу кунда Англия футбол ассоциацияси котиби Чарльз Уильям Алкок биринчилардан бўлиб Англия Кубогини ўтказиш фикрини илгари суради. Турнир ўша йилдаёқ ташкиллаштирилади. Финалда Алкок сардорлигидаги “Уондерерс” “Ройал Энжинирс” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

“Ройал Энжинирс” ушбу қарама-қаршиликда яққол фаворит эди, аммо унинг ўйинчиларидан бири жароҳат олиб сафдан чиқади. Ўша вақтда ҳали ўйинчи алмаштириш қоидаси амалга жорий қилинмаган, шу сабабли “Уондерерс” бир футболчи кўп бўлиб майдонда ҳаракатланади ва якунда 1:0 ҳисобида зафар қучади.

2004 йил,  20 июль – шу куни “Челси” клубнинг 38 миллион евро эвазига ҳужумчи Дидье Дрогба билан шартнома имзолаганини эълон қилганди.

Ивуарлик футболчи ўзининг дебют мавсумидаёқ 10та гол уриб, бир зумда мухлисларнинг ёқимтойига айланади. Унинг фаоллиги ва самарадорлиги туфайли Моуриньо жамоаси 95 очко тўплаб, АПЛда тарихий ғалабани қўлга киритади.

Дрогба “аристократлар” сафида 381 та ўйинда майдонга тушиб, барча мусобақаларда 164 бор тўп киритган.

2007 йил,  20 июль – шу куни Франческо Тотти Италия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилади.

Тотти илк бор 1998 йилда терма жамоа сафига чақирилган, 2000 йили эса Италия терма жамоасининг Европа чемпионати финалига етиб боришида муносиб ҳисса қўшади.

Жароҳати сабаб ЖЧ-2006ни ўтказиб юборишига бир баҳя қолган Тотти ўшанда ўз термасидаги энг яхши ўйинчилардан бири бўлади ва ҳақли рақишда турнирнинг рамзий жамоасидан жой олганди.

Манба: arena.uz
Киритилди: 12:31, 20.07.2015.
Ўқилди: 4863 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.