"Машъал" давралар оралиғида ташкил этилган иккинчи йиғинини бошлаган. 20 июлгача қисқа таътилда бўлгaн футболчиларимиз шу кундан бошлаб ёзги йиғиннинг иккинчи босқичини бошлади. Бу йиғин давомида футболчиларимиз асосан назорат учрашувлари ва амалиётга эътибор қаратди. Иккита назорат учрашуви йиғинда иштирок этган барча футболчилар майдонга тушади.
Бўлиб ўтаётганга иккинчи босқич тайёргарлигида ҳам бир неча янги футболчилар кўрикда бўлади ва мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирган футболчилар билан шартномалар имзоланади. Бу ҳақида расмий ҳужжатлар ҳал бўлгандан сўнг хабар берамиз.
Айтиб ўтиш керакки биринчи давра якунида жароҳати туфайли сафдан чиққан барча футболчиларимиз машғулотларда иштирок этмоқда, дейилади клуб расмий сайтидаги хабарда.