Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Мақсад холис бўлмаса...

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболида ғалати анъана шаклланган. Тушуниш анча қийин бўлган анъана. Айниқса, сўнгги вақтларда бу тушунмовчилик кучайгандек, гўё. Эътибор берсангиз, олий лиганинг аксарият клублари (хоҳ етакчи бўлсин ёки аутсайдер) вакиллари асосий мақсад ва вазифа ҳақида гап кетганда, албатта, «Терма жамоага футболчи етказиб бериш»ни ҳам қистириб ўтадилар. Мана шуниси кишини ўйлантиради...

Тасаввур қилинг, сиз тадбиркорсиз. Айтайлик, пойафзал ишлаб чиқариш билан шуғулланасиз. Олдингиздаги асосий мақсад нима? Даромад олишми? Корхонани кучайтиришми? Иккисига ҳам ижобий жавоб беришингиз аниқ. Ишчиларнинг маошини ошириш? Иш кўлами кенгайгани сари истайсизми-йўқ, ходимлар маошини оширишга ҳам мажбурсиз. Аммо пул келиб турганида, фаолиятингизни янада ривожлантиришга киришасиз. Бир сўз билан айтганда, ҳаётнинг барча қулайликларига эга бўлишни истайсиз. Шу мақсад йўлида ўзингиз ҳам бойиб борасиз, қўл остингиздаги ишчилар фаровонлигини ҳам оширасиз. Қолаверса, маслаҳатларингиз самараси ўлароқ, Ватан равнақига озми-кўп ҳисса қўшасиз.

Энди бир ўйлаб кўринг, агар тадбиркорнинг мақсади ўзига эмас, фақат бошқаларга ишлаш бўлса, корхонасини кучайтира оладими? Бу нияти амалга ошмагач, ишчилар маоши ва солиқларни вақтида тўлайдими? Умуман, шахсий манфаатни 2-даражага қўйишга нима дейсиз? Қийин савол. Балки хайрия мақсадида бойликнинг бир қисмини шу ишга сарфлаш мумкиндир, аммо олдин ўша маблағни топиш керак-ку. Тижоратнинг асосий қонуни шунда-ки, тадбиркор ўз амбицияларини амалга ошириш орқали иқтисодиёт равнақига ҳам ҳисса қўшади. Бошқалар учун ишлашни мақсад қилганлар эса қандай амбицияга эга бўлишлари мумкин? Бундай одам ўз ишидан тезда совиб қолмайдими? Бу саволга «Йўқ», дея жавоб қайтарганларни фариштамонанд одамлар қаторига қўшиш мумкин. Бундайлар эса жуда кам. Шу қадар камки, бармоқ билан санарли даражада.

Гапнинг қисқаси, ўз мақсад-муддаосига эга бўлмаган инсон қандай ишга қўл урмасин, тезда касодга учраши эҳтимоли юқори. Табиийки, бу орқали иқтисодиётга ҳам зарар келтиради. Тадбиркор фаолиятининг жамиятга ҳам фойдаси кўп. Фақат бу ҳақда ўйламайди, холос. Чунки бу унинг иши эмас. Унинг вазифаси - ўз корхонасини кучайтириш. Тамом.

Шундай экан, асосий мақсади «Терма жамоага ўйинчи етказиб бериш» бўлган клублар қандай қилиб футболимиз равнақига хизмат қилишлари мумкин? Эслаб қолишингизни истардик. Йўқ, яхшиси, баландпарвоз гапларни айтаётган ўша клублар эслаб қолсинлар - уларнинг вазифалари асло терма жамоага футболчи етказиб бериш эмас. Балки чемпионлик ёки лоақал кучли учлик ва тўртликка кириш учун курашишдир. Шунда улар ОЧЛда иштирок этадилар ва нуфузларини оширадилар. Футболчилари эътиборга тушишади, хориж клубларига йўл очишади. Ички ва ташқи рақобат ошади ва бу курашда футболчилар тобланадилар. Шундагина клублар терма жамоага ёрдам беришлари мумкин. Яъни улар ўзларини ўйлаш орқали футболимизга фойда келтирадилар. Терма ташвиши эса клубларга қолган эмас. Бунинг учун алоҳида ташкилот ва алоҳида мураббийлар штаби фаолият юритади.

Клублар қанчалик ривожланишса, яхши натижаларга эришишса, футболчилар ҳам шунга яраша кучайишади. Қанча кўп клуб ғолибликка даъвогарлик қилса, терма жамоада ҳам футболчи танлаш имконияти шунча кенгаяди. Бизда эса олий лиганинг аутсайдер жамоаси ҳам «Терма жамоа учун футболчи тайёрлаш билан шуғулланмоқда». Шу тўғрими?

Ҳозир ўзбек футболида катта шов-шув кўтарилган. Тушуниш мумкин, термага янги бош мураббий тайинлангач, ўзгача руҳ ва кўтаринкилик барқ урди. Мухлислар янгилик кутмоқдалар. Ҳар бир клуб эса бор вужуди, тани-жонию, академияси билан терма жамоага «футболчи тайёрлаш» билан банд, гўё. Ҳарқалай, шундай тушунча бор. Ишонинг, агар Германия ёки Испанияда бирор раҳбар ёки мураббий шу ҳақда гапирганида, уни дарҳол ҳайдаб солган бўлардилар. Чунки сафсата сотадиган эмас, балки ишлайдиган одамлар керак. Ривожланишнинг асосий қонуни ҳам шудир. Мана, Европа футболи куча-йишда давом этмоқда ва ҳеч қачон тўхтамаса ҳам керак. Чунки ҳар бир клубнинг юксалиши бутун бошли мамлакат футболининг ривожланишидир. Худди ҳар бир корхона равнақи орқали бутун бошли иқтисодиёт ўсгани каби.

Шундай экан, биз ҳам «терма жамоа манфаати» ҳақида гапирадиганлардан тезроқ қутулсак ёки уларнинг ишга ёндашувларини ўзгартирсак, яхши бўларди. Чунки улар терма жамоа ҳақида гапиришлари билан ўз ишларини хаспўшлашга уринадилар, холос. Натижа яхши эмасми, дарҳол терма жамоа учун «ишлангани» рўкач қилинади. Баҳона тайёр. Иш уддаланмагач, четдан сабаб қидирилади-да.

Эҳ, токайгача ўз ишимизни бошқалар иши билан «шуғулланадиганлар»га топшириб қўямиз...?

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:37, 24.07.2015.
Ўқилди: 3786 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.