Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Иван Бошкович: «Менимча, «Насаф»ни қувиб ўтиш имконсиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 20-тур ўйинлари давом эттирилди. «Сўғдиёна» жамоаси бу тур сафарда «Навбаҳор» билан куч синашди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

— Баҳс жуда қизиқ ўтди. Майдоннинг ҳолатидан келиб чиқиб мураккаб бўлди десам ҳам бўлади. Биз кўп жойда истаганимиздек ўйин кўрсата олмадик. Биринчи бўлимда мен истаган нарсалар ишламади. Шу боис, ўзгаришларни амалга оширдик. Футболчилардан курашларда фаол бўлишини талаб қилдим. Йигитлар ҳаммасини тушунди. Иккинчи таймда биз агрессия қўшдик. Бугун легионеримизнинг маҳорати бизга қўл келди. Бугун кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. «Навбаҳор»да ҳам имкониятлар бўлди, аммо ҳимоя чизиғимиз яхши ҳаракат қилди. Меҳмонда, яхши жамоага қарши ўйинда гол ўтказиб юбормадик. «Навбаҳор»га финалда омад тилайман.

— «Навбаҳор»да қаерда хато кетди?

— Умуман олганда, жамоаларимиз бир-бирини яхши билади. Биз ҳам, улар ҳам майдон сабабли истаганимиздек футбол кўрсатмадик. Бу баҳсда характер ҳам роль ўйнади. Бизга аввалги натижалар кўрсатди. «Насаф» узоқлашиб кетганига қарамай, йигитларни руҳан курашни давом эттиришга ҳаракат қилдик. Биз охиригача курашамиз. Ҳозир, «Навбаҳор» финалга эътибор қаратган. Мавсум улар кутганидек бўлмагани боис, бор эътибор кубокка қаратилган. Биз сингари тезкор жамоалар билан очиқ футбол ўйнаш оғир. Нима бўлганда ҳам, «Навбаҳор» ўз уйида ўйнамоқда. Агар мақсад чемпионлик бўлса биринчи рақамда ҳаракат қилиши керак. Динамика бугун биз томонда бўлди.

— Лушчаннинг ва Бабаяннинг «Навбаҳор»и ўртасида қандай фарқ бор?

— Агрессия ва кучли прессинг масаласида ўзгариш бор, бироқ майдоннинг сифати сабабли терма жамоа футболчилари ўз имкониятини намойиш эта олмади. Мухлислар учун ўйнаяпмиз, аммо юқори даражадаги футболчилар яхши майдонга лойиқ. Кубокдаги учрашувда биз рақибни бизга нима таклиф этишини билмаган эдик. Шахсан мени юқори прессинг ва агрессив футбол хайрон қолдирган эди.

— Асосий беллашувларда ротация қилиш масаласида фикрингиз қандай?

— Мен деярли ҳар доим имкон бераман. Ҳатто, улар бунга хақли десам ҳам бўлади. Жамоамизда катта ёки ёш футболчи деган тушунча йўқ. Ким ўзини машғулотларда яхши кўрсатса, майдонга тушади. Менга умуман фарқи йўқ. Улар мени ишончимни оқламоқда. Улар тайёр бўлганда майдонга тушириш мени вазифам. Буни ротация деб атамаган бўлар эдим. Бизнинг чемпионатда ўйинлар сони кам. Ротация ҳақида қандай гап бўлиши мумкин?

— Чемпионлик пойгасида интрига тугадими?

— Мен доим ғалаба учун ўйнайман. Бу менинг менталитетим. «Насаф»нинг узоқлашиб кетгани руҳан бизга таъсир қилган бўлиши мумкин, аммо иккинчи бўлимда буни енгиб ўтдик. Афсуски, биз турнир жадвалида пастдаги жамаоалар билан баҳсларда 8 очко йўқотдик. Бу учун афсусдаман. Биз фақат бу мавсум учун ҳаракат қилмаяпмиз. Келаси мавсумда янада кучлироқ бўламиз. Интрига масаласида билмадим. «Насаф»ни қувиб ўтиш деярли имконсиз. Спорт томондан курашда давом этамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:18, 27.09.2024.
Ўқилди: 3925 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.