Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Чинор остидаги замонавий дуэл» (ҳикоя)

Баҳо:
+ | -

Қарийб олти ойдан бери унинг ғашига тегиб келаётган, ҳар доим фикрларига қарши чиқадиган, уни дунёдаги энг хунук, уят сўзлар билан "сийлаб" келган одам аслида қандай одам экан. У неча ёшларда, ташқи кўриниши қанақа. Тахминан бир-бир ярим соатлардан кейин у билан учрашади. Хўш, нима дейди унга. Ёки унинг ўзи биринчи гап бошлармикан. Қизиқ, нима деркан-а?

Футболга қизиқиши сабаб футболга оид интернет сайтларини мунтазам кузатиб борадиган Дониёр айниқса "fаnаtlаr" сайтининг доимий ўқувчиси ҳисобланади. Айни пайтда хаёлан тайёрланиб бораётган дуэлдаги рақибини ҳам ўша сайтда "орттириб" олди. Ўша одамга унинг қайси гапи ёқмади ёки у одамнинг қайси гапи бунга ёқмади-ки иккаласи бир неча кун тортишиб юришди. Бориб-бориб ўрталарида гўё душманлик пайдо бўлди. Эндиликда сайтга кираркан ўша одамнинг никига кўзи тушган ҳамоно асаби бузилар, унинг ёзган шарҳини ўқимай туриб хаёлан унга қарши фикр билдиришга чоғланарди. Ажаб эмаски, ўша одам ҳам худди шундай қилаётганди.

Айниқса, кеча Испания чемпионати доирасида бўлиб ўтган “эл-класико”га бағишлаб ёзилган мақола остидаги шарҳлардаги "жанг" анча жиддий тус олди. Ҳар иккиласи ҳам бир-бирининг етти пуштини "ёқимли" сўзлар билан "таърифлашаётган" маҳал Дониёр ундан телефон рақамини сўради. Агар мард бўлса, ҳақиқий эркак бўлса албатта рақамини ёзишини ҳам қистириб ўтди. У ўйлагандики ўша одам телефон рақамини ёзишга журъат этолмайди. Ростдан ҳам ўша одам рақамини ёзмади, балки манзилини ёзиб "Агар сен эркак бўлсанг кел учрашамиз, ёки манзилингни ёз, ўзим бораман" деган кутилмаган таклиф билан кутилмаган зарбани берди. Дониёр шунда бироз сергак тортди, хаёлига вазиятни чигаллаштирмай дўстона келишиб олиш фикри ҳам келди. Аммо жаҳл ақлдан устун келиб "Эртага соат 10да ўша манзилга бораман", — дея жавоб ёзди.

Шундай қилиб Дониёр аҳмоқона тортишувлардан кейин юзага келган аҳмоқона келишувга кўра шаҳарга йўл олди. Тайинланган жойга тайинланганидан 53 дақиқа олдин етиб келди. Бутун фикри хаёли бўлажак учрашувда бўлгани учун вақт ўтказиш мақсадида бирор жойни айлангиси ҳам келмай шу ерда кута бошлади. Ўн дақиқача тургандан сўнг ҳавонинг иссиқлигиданми, ёки ҳаяжонданми чанқаганини хис қилди. Йўлнинг нариги тарафида бир бола сув сотиб ўтирганини кўриб ўша тарафга ўтди. Вақти бемалол бўлганидан шошилмасдан сувдан бир-икки хўплаганча атрофни, биноларни, турфа ташвишлар-у юмушлар билан ўтиб қайтаётган одамларни кузатиб тураркан кўзи ўттиз қадам наридаги дўкондан чиқиб машинасига ўтираётган йигитга тушди. Кўзига иссиқ кўринаётган бу таниш чеҳра ким бўлди экан? Уни олдин кўрганманми деб ўйлади. Фақат қаерда кўрганини эслолмай беихтиёр машина томон юра бошлади.

Шу пайт ҳалиги йигит машинасидан тушиб дўкон томон юра бошлади. Шунда унинг юзини яна бир карра аниқ кўрган Дониёр ҳаяжон билан "Даврон!" деб қичқириб юборди. Даврон овоз келган тарафга ўгирилиб бир сония қотиб қолди ва бирдан "Дониш" дея қучоғини очиб унга талпинди. Бу икки йигит бундан тўрт йил олдин ҳарбий хизматда бирга бўлган хизматдош қадрдонлар эди. Даврон тезда дўконга кириб чиқди-да машинасида Дониёрни уйига олиб кетди. Икки дўст анча суҳбат қуришди, ҳарбий хизматдаги хотиралар, кейинги тўрт йилдаги ҳаётидаги ўзгаришлар, бирга хизмат қилган йигитлар ҳақида. Даврон шу ерда яшаркан, ўша дўкон ҳам уники экан. Булар ҳақида айтаркан: — Мана уйимниям, дўконимниям кўрдинг, шаҳарга келсанг тўғри бизникига бостириб келавер, деди ва, — бугун нима иш билан келгандинг, балки ёрдамим тегар, деб қўшиб қўйди. Дониёр аввалига "айтсаммикан, айтмасаммикан" дея истиҳола қилиб тургач айтишга қарор қилди. Ҳозирги бироз безовталигининг сабаби хам шу экани, агар рухсат берса ҳозир ўша жойга бориб келмоқчи эканини айтди. Даврон аввалига унга ҳайрат билан тикилиб турди-да, кейин ерга қараганча хаёл суриб ўтирди ва бошини кўтариб:

— Эй дўстим, қўй бунақа нарсаларни. Шу одам ҳозир ўша ерда сени кутиб турибди деб ўйлайсанми?, — деди. Бу гап Дониёрга бошқача таъсир қилди. Кап-катта одам ёш болани ишини қилиб юрибсанми дегандай туюлди.
— Тўғри айтасан, Даврон. Ҳа майли, бу гапларни қўяйлик, муҳими шу баҳона сени топдим-ку, дея кулиб қўйди.

Қишлоғига қайтаркан машина ойнасидан ташқаридаги табиатни томоша қилганча бугунги воқеалар ҳақида ўйлаб келарди. Ҳаёт қизиғ-а, шаҳарга нима ниятда боргандим-у, нимага эришиб қайтябман. Давронни гапи тўғри, балки ўша одам келмагандир. Агар учрашганимизда нима бўларди? Нима ўзгарарди? Шу тобда у ўша одамдан кечирим сўрагиси келди. У билан фақат футбол ҳақида бахслашиш, фикр алмашиш мумкин бўлгани ҳолда бўлмағур ва бачкана гаплар билан бир-бирини дилини хира қилиб юргани учун ўзидан уялиб кетаётганини айтгиси келди. Шу ниятда сайтга кирди ва Англия чемпионати ҳақидаги сўнгги хабар остида ҳозир ўйлаб келаётган гапларини ёзмоқчи бўлди ва ўша таниш никга кўзи тушди. Сўнгги олти ой ичида биринчи марта ўша одамнинг шарҳини қизиқиш билан ўқиди ва ҳайратда қолди.

Унда шундай ёзилганди: "Учрашганимизда айтишга тилим бормади. Мен Давронман. Мени кечир".

Жонибек Қўчқоров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:59, 29.07.2015.
Ўқилди: 10580 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.