Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

«Блаттер чинакам «шок»ка тушди»

Баҳо:
+1 | -

Британиялик комик Блеттерга «пора бериш» томошаси ҳақида батафсил сўзлаб берди...Хабарингиз бор, яқинда ФИФА президенти Йозеф Блаттер ташкилот ижроқўми йиғилишида кўпчиликнинг олдида ўта ноқулай аҳволда қолди. Чунончи, британиялик машҳур комик Саймон Бродкин (Ли Нельсон тахаллуси билан танилган) жаноб Блаттер нутқ сўзлаётган пайт унинг устидан бир боғлам сохта долларни сочиб юборди. Ушбу антиқа томошадан кўзланган мақсад нима эди? Комик буни қандай тайёрлади ва амалга оширди (ахир ФИФА доирасидаги йиғилишларга бегоналарнинг киришлари осон эмас)? Йозеф Блаттерга 2026 йилги жаҳон чемпионати мезбонлик ҳуқуқини КХДРга бериши учун «пора таклиф этиш» қандай моҳиятга эга? Саҳна кўриниши муаллифи яқинда The Suh нашри мухбирлари билан суҳбат давомида барчаси ҳақида гапириб берди.

- Мен шунчаки, ўзимни тўхтатиб туролмадим, - дея тан олди Бродкин. - ФИФАга боғлиқ юзага келган охирги коррупцион жанжалларни назарда тутиб, одамлар менинг тарафимда бўлишларини ўйладим. Мана, тахминим тўғри чиқди. Матбуотда «Саймон Бродкин ким?» қабилидаги сарлавҳаларга кўзим тушди. Ушбу томошани ҳаттоки, ФИФА вакиллари ва Швейцария полицияси ходимлари ҳам кулимсираб кузатишди! Хуллас, ҳамма менга нисбатан илиқ муносабатда бўлди. Ҳаттоки, ҳибсга олинганимда ҳам. Ахир мабодо ФИФАдаги коррупциялар учун қамоққа тушган биринчи шахсга айланганимда, жуда-жуда қизиқ бўларди...

Бродкиннинг таъкидлашича, у ушбу «ҳунар»га обдон тайёргарлик кўрган. Дейлик, тез югуриш ҳақида кўп ўйлаган:

- Аслида қаергадир кириб олиш унча қийин эмас, фақат у ерда ўзинг­ни яхши ирода қилишинг, бегона эканлигингни сездириб қолмаслигинг керак. Хуллас, мен ўзимни оддий журналистдек кўрсатишга уриндим. Қолгани худди Америка фильмларидагидек: сен юқорига кўтариласан ва нима қилишни ўзинг биласан. Блаттер залга киргач, қандайдир ички нидо менга туртки берди: «Қани бошла». Ёнимда 2 боғлам пул бор эди. Улардан бирини Блаттер олдига қўйдим ва КХДРнинг ЖЧ-2026ни қабул қилиши ҳақида нималардир дедим. Ҳеч нарса рўй бермади! Шунда беихтиёр ўйладим: «Кўринишидан саҳнада менда ҳали кўп вақт беришади, чоғи. Йўқса, яхшиликча залдан чиқариб юборишарди». Шунинг учун гапаришда давом этдим. Кўп ўтмай, кўзим югуриб келаётган соқчиларга тушди ва шу онда иккинчи боғламни Блаттернинг устидан сочиб юбордим. Пул ёмғири уюштириш ғояси миямда чарх ураётганди, аммо ҳаммаси шундай фантастик чиқишини ҳатто тасаввур ҳам қилмагандим. Йозеф шунчаки, «шок»ка тушди! Эҳтимол, 1 долларлик қоғозлар туфайлидир. Зеро, у 100 минглаб доллар билан ҳисоб-китоб қилишга ўрганган. Менимча, Блаттер ҳаётида биринчи марта пулдан юз ўгирган бўлса керак!»

Нега айнан КХДР? Саймон бу ҳақда шундай деди:

- Агар дунёда спорт мусобақаларини қабул қилишга энг номуносиб мамлакат бўлса, у КХДР. Энди қўрқаманки, Шимолий Корея раҳбари мени йўқотиш изига тушади...

Саймонни ФИФА ижроий қўмитаси йиғилиши ўтаётган бинодан чиқариб юборишгач, полиция уни Цюрихдаги маҳкамалардан бирига олиб борибди. Маълум бўлишича, маҳаллий полициячиларга ҳам Саймоннинг ҳазили ёқиб тушган. Улар ҳаттоки, Блаттер устидан сочиб юборилган сохта пулларни қайтариб ҳам беришган:

- Полициячилар асл швейцарияликлардек ўзларини жуда яхши тутишди. Улар уйимга етиб олишим учун охирги рейсга улгуришим кераклигини ўйлаб, қўлларидан келган барча ишни қилишди. Ҳаттоки, якунда «пулларим»ни ҳам қайтариб беришди! Эҳтимолки, ФИФА коррупциялашган ташкилотдир, аммо Швейцария полицияси ҳақида бундай дейиш асло тўғри эмас.

 

«Россия ва Хитойда

ҳазиллашиб кўрманг»

Саймон Бродкин якунда энг ёпиқ тадбирларга қандай кириш мумкинлиги ҳақида бир нечта маслаҳатлар берди.

1. - Ўзингизни эркин тутинг, ишончни йўқотманг ва тадбир меҳмонидек ҳаракатланинг. Бундай ғояларни муваффақиятли амалга ошириш 90 фоиз ишонч ва далилликка боғлиқ.

2. - Ғоя устида шуғулланинг. Мисол учун, мен тунги клубларга кириш мақсадида йиллаб машқ қилганман, ўзимни турлича кўрсатиш, турли шеваларда гаплашишни ўрганганман.

3. - Чўчимаслик зарур. Агар чўчийдиган бўлсангиз, ғоянгизга қўл урмай қўяверинг.

4. - Шунинг баробарида калтафаҳм бўлманг. Айниқса, қурол ушлаб турган кишиларга ҳушёрлик билан ёндашинг. Хитой, Россия ва КХДРда қандайдир «ҳунар» кўрсатишдан тийилинг. Бу давлатларда қамоққа олиш ёқимли тугамаслиги мумкин.

5. - Тамадди учун нимадир олишни унутманг. Ахир сизни маҳкамада қанча ушлаб туришларини билмайсиз-ку. Айтайлик, мен футбол ўйини чоғи қамоққа олишлари мумкинлигини ўйламагандим ҳам. Энди эса ўзига хос сабоқ олдим. Хуллас, таклиф этилмаган расмий тадбирга борсанг, сени қамоққа олишлари ҳеч гап эмаслигини жуда яхши тушунаман.

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:41, 29.07.2015.
Ўқилди: 9832 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик