Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль «Ювентус»дан «Бавария»га ўтганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Мен чемпионлар лигасини ютмоқчиман. Анча тажрибали футболчига айландим. «Бавария» мухлисларининг ишончини қозонмоқчиман.«Бавария» – жаҳоннинг энг кучли учта топ-клубидан бири. Қўлимдан келган ишни қиламан. Бу мен учун энг муҳими», – дейди Видаль.