Кириш Регистрация
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул 1-1 Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима 1-0 Шангхай Шенхуа
10/12 22:45 Қорабоғ 2-4 Аякс
10/12 22:45 Вильярреал 2-3 Копенгаген
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи

Анзур Исмоиловнинг жамоаси қачон “ўзига келади”?

Баҳо:
+ | -

Бугун Хитой супер лигасида ўтган турнинг қолдирилган беллашуви ўтказилади.

Унда ҳамюртимиз Анзур Исмоилов тўп сурадиган “Чанчун Ятай” “Шижиажуанг Эвер Брайт”га қарши баҳс юритади. Тошкент вақти билан 16:00 да старт оладиган мазкур матч орқали бу икки жамоа ҳам ўз ҳисобидаги ўйинлар сонини қолган жамоалар каби 21тага етказиб олади.

Шу ўринда сизга “Чанчун Ятай” жорий мавсуми қандай ўтказаётгани ҳақида бироз маълумот берсак.

Anzur Ismoilov_Changchun Yatai.jpg

Чанчунликлар учун 2015-йилги мавсум унчалик омадли ўтаётгани йўқ. Клуб ҳозирга келиб 20 учрашувда 25 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда. Бир пайтлар Осиё чемпионалар лигаси йўлланмалари учун кураш олиб борган жамоанинг бундай ўринларда бориши жамоа раҳбариятига ва мухлисларга хуш ёқаётгани йўқ, албатта.

Шу боисдан жамоа май ойида бош мураббийни ўзгартирди. “Чанчун Ятай”га хорват мутахассиси Марио Тот олиб келинди. Натижада клуб ўйини секин-аста яна барқарорлаша бошлади.

CHANGCHUN YATAI_Anzur Ismailov.JPG

Бевосита ҳамюртимиз Анзур Исмоилов фаолиятига тўхталиб ўтсак, 30 ёшли тажрибали ҳимоячи мана 4 мавсумдирки, хитой жамоаси сафида ўйнаб келмоқда. Унинг кўрсатадиган ишончли ўйини туфайли мухлислар ва мураббийлар Анзурни ёқтиришади. Ҳимоячи 18-турда “Жиангсу” дарвозасини ишғол қилиб, мавсумдаги голлари ҳисобини очиб олишга ҳам муваффақ бўлди.

Anzur Ismailov.jpg

Умид қиламизки, Анзур Исмоиловнинг жамоаси яна етакчи жамоалар қаторига қайтади ва футболчимиз ишончли ўйин намойиш этишда давом этади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:58, 01.08.2015.
Ўқилди: 3676 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.