Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Барселона»нинг Родри трансфери учун харажатлари 210 млн евродан ошиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родрининг «Манчестер Сити»дан «Барселона»га ўтиши каталонияликларга умумий ҳисобда 210 миллион еврога тушиши мумкин. AS нашрининг хабар беришича, каталонияликлар футболчига солиқлардан ташқари йилига 15 миллион евро маош кўзда тутилган 4 йиллик шартнома таклиф қилган.

Солиқларни ҳисобга олганда, «Барселона» Родрининг маоши учун мавсумига 34 миллион евро сарфлайди. Ушбу чиқимлар, сўралаётган 80 миллион евролик трансфер суммаси ва агентлик комиссиялари билан биргаликда шартноманинг умумий қийматини 210 миллион еврогача оширади. Аввалроқ инглизлар каталонияликларнинг футболчи бўйича дастлабки иккита таклифини рад этгани маълум қилинган эди.

Таъкидланишича, шартномаси тугашига бир йил қолган футболчиларни арзонлаштирилган нархда сотиб олиш амалиёти ўтмишда қолган. Бундай кўринишдаги охирги йирик трансфер германиялик Тони Крооснинг «Бавария» билан шартномаси тугашига 12 ой қолганда 20 миллион евро эвазига «Реал»га ўтиши бўлган эди.

Киритилди: 15:11, 14.08.2026.
Ўқилди: 2809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик