Айни вақтда "Реал" ихтиёрида 29 ўйинчи бор, аммо бош мураббий Рафаэль Бенитес улардан 25тасини танлаши керак.
Жамоадан кетиш учун Лукас Силва, Асьер Ильяраменди, Марко Асенсио, Мартин Эдегор ва Денис Черишев номзод бўлиб турибди.
AS нашри ўтказган сўровга кўра, жамоа мухислари россиялик футболчини кўпроқ қўлламоқдалар. 82 фоиз мухлислар Черишевнинг жамоада қолишини истамоқдалар. Лукас Силва 22%, Эдегор 30%, Ильяраменди 34% ва Асенсио 46% фоиз овоз йиққанлар.
"Реал" мухлислари, раҳбарияти ва мураббийлари Черишевнинг сўнгги назорат учрашувларидаги ҳаракатларидан мамнун, аммо бу чизиқда унга Криштиану Роналду рақобатчилик қилади.
Черишевга "Ливерпуль" қизимоқда ва унинг учун 17 миллион фунт беришга тайёр.