Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Теннис. Денис Истомин бош совринни қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Швейцариянинг Гштаад шаҳрида ўтказилган “Suisse Open Gstaad” анъанавий халқаро турнирининг жуфтликлар мусобақасида бош совринни қўлга киритди.

Беларуслик шериги Александр Бурий билан баҳсларга киришган ҳамюртимиз ҳал қилувчи финал учрашувида австриялик Оливер Марак ва покистонлик Айсам-ул-Ҳақ Қурейши жуфтлигини 3-6, 6-2, 10-5 ҳисобида мағлуб этди.

Таъкидлаш жоизки, бу Денис Истоминнинг сўнгги икки ойда қўлга киритган иккинчи совринидир. Тажрибали теннисчимиз 20-27 июнь кунлари Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида ўтказилган халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида ҳам ғолибликка эришган эди.

Маълумот учун. Мазкур халқаро турнирнинг мукофот жамғармаси 439.405 еврони ташкил қилиб, жуфтликлар мусобақасида ғолибликка эришган спортчиларга 24.800 евродан берилади. Бундан ташқари Денис истомин ва Александр Бурий 250 рейтинг очкосига ҳам эга бўлдилар. Ушбу муваффақиятдан сўнг Денис Истомин жуфтликлар рейтингида 112-ўринга кўтарилиб олди.

Теннис. Денис Истомин бош совринни қўлга киритди

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:55, 03.08.2015.
Ўқилди: 4672 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.