"Ливерпул" клуби собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо ва "Арсенал" устози Арсен Венгернинг ўзаро муносабати ҳақида фикрларини билдирди.
"Моуриньо ва Венгернинг ўзаро қўл сиқишиб кўришишидан маъно йўқ. Улар бир бирини кўра олмайди, шундай экан, ўзларини дўстдек тутишдан нима маъно бор.
Жозе трибуна остидаги чиқиш йўлагида Венгер томонга қараб ҳам қўйгани йўқ", - дейди Каррагер.