Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Станислав Андреев: «Таркиб танлаш бизга боғлиқ эмас»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 19-26 июль кунлари ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Тошкентда бўлиб ўтган йиғинда Виктор Жалилов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши иккита назорат ўйини ўтказилди. Шу ўринда айтиш жоиз, катта танаффусдан сўнг терма жамоага «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Станислав Андреев таклиф этилди. Ана шу йиғиндан сўнг sports.uz сайти мухбири 27 ёшли футболчи билан қисқача суҳбат уюштирди.

- Олимпиячиларга қарши кечган ўйинлардан қандай таассуротлар қолди?

- Биз янги бош мураббий қўл остидаги дастлабки учрашувларни ўтказдик. Янги тизим бўйича ҳаракат қилдик. Аста-секинлик билан бир биримизни тушуняпмиз. Олимпиячиларга қарши кечган учрашувлар осон кечмади. Чунки ёш футболчилар ўзларини кўрсатиш учун бор имкониятларини ишга солишди. Бунинг устига, улар миллий терма жамоага ҳам номзод футболчилар ҳисобланишади.

- Машғулотлар жараёни ҳақида гапириб ўтсангиз.

- Биз «нагрузка»лар остида иш олиб бордик. Асосий эътиборни жисмоний тайёргарликларга қаратдик. Бир кунда икки маҳалдан шуғулланиш қандай бўлишини биласиз. Умуман олганда, жараён қизиқарли кечди. Самвел Бабаяннинг талаблари менга маълум. Шу боис ҳам машғулотларга киришиб кетишим қийин кечмади.

- Терма жамоага чақирилмаганингизга ҳам анча бўлганди...

-  Менимча бу ҳолат 2013 йилдаги оғир жароҳат билан боғлиқ бўлса керак. Шундан сўнг бирор марта терма жамоага чақиришмади.

Умуман олганда, таркиб танлаш - мураббийнинг иши. Рўйхатга кирмадингми, демак айни вақтда тўлиқ тайёр эмассан. Буни тушуниш ва ҳар бир мураббийнинг ўз ғоялари борлигини англаб етиш керак. Мураббийлар штабининг ҳар қандай қарорини тўғри қабул қилиш лозим.

- Жорий мавсумда рақиблар дарвозасини етти марта ишғол қилдингиз. Бундай сермаҳсуллигингиз сабаби нимада?

- Мана бир ярим йилдирки, ҳужумкор футбол намойиш қилмоқдамиз. Бунда Самвел Бабаяннинг хизматлари катта.

- Жамоада янги маслаҳатчи мураббий иш бошлади. У билан танишишга улгурдингизми?

- Ажойиб мутахассис. Албатта, ҳали яхши танишиб улгурмадик. Аммо дастлабки таассуротлар ижобий бўлди. Унинг узоқ вақт Россияда муваффақиятли фаолият олиб борганидан хабарим бор. Энди эса биз билан ишлайди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:45, 03.08.2015.
Ўқилди: 3942 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.