Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Ўзбекистон U-16 ҳамда U-19 терма жамоалари халқаро турнирда иштирок этадилар

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япониядаги халқаро турнирда иштирок этиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 4 август куни Тошкентда йиғинга киришади ва икки кунлик машғулотлардан сўнг Япониянинг Хиросима шаҳрига учиб кетади.

Мазкур турнирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хиросима шаҳри терма жамоаси (U-19), Польша (U-19) ҳамда Япония (U-19) терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушадилар. Мазкур турнир ўйинлар 7 августдаг 13 август кунигача бўлиб ўтади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 5 август куни Тошкентда йиғинга киришади ва 7 август куни халқаро турнирда иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетади. Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур турнирда Хитой ҳамда Мўғулистон U-16 ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 26 сентябрь - 6 октябрь кунлари Бангладешда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этишади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси эса Фаластинда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ саралашида қатнашадилар.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 18:06, 04.08.2015.
Ўқилди: 3972 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик