Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Даниялик ўсмир Роналдуга ўхшаш қиёфада юриш учун минглаб евро сарфлайди

Баҳо:
+ | -

Даниянинг Оденсе шаҳрида истиқомат қилувчи Шанта исмли 16 ёшли ўсмир Роналдунинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Ўз кумирига ўхшаш учун у нафақат ташқи кўринишини, балки, ўз фамилиясини ўзгартирган. Бу ҳақда Mirror нашрида ёзилган.
Шанта Роналду португалиялик юлдузнинг кийиниш услуби, соч турмаги ва ҳатти-ҳаракатларини такрорлайди. У ўзини ҳақиқий Роналдудек ҳис қилади.
"Роналду нафақат менинг кумирим, у мени илҳомлантиради. Оила аъзоларим, дўст-у биродарларим мени Криштиану Роналду деб чақиришади ва бу бенга ҳузур бағишлайди. Улар Роналдуга бўлган қизиқишларимни ҳурмат қилишади. Баъзилар мени ақлдан озган дейди, бироқ, бу менинг борлиғим", - дейди Шанта Роналду.

Шанта ўз кумирига ўхшаш учун жуда кўп маблағ сарфлайди. 17 ёшли мухлис Роналдудек кийиниш ва косметик ҳаражатлар учун минглаб евро ишлатади.
Таъкидлаш жоизки, ўз кумирини кўриш учун Шанта ўтган йили октябрь ойида “Реал Мадрид” академиясига ташриф буюриб, Роналду билан учрашиш бахтига муяссар бўлган.
"Роналдуни учратганимда ўзимни бахтли ҳис қилганман. У ҳам мени кўриб ҳайратга тушган. Роналду мендек мухлиси борлигидан хурсанд бўлганини айтганида, бундан мағрурландим. Тез орада яна уни кўриш учун Испанияга бораман, - дейди ўсмир.

Қайд этиш керакки, ОАВлар Роналдунинг қиёфадоши ҳақида бундан олдин ҳам ёзишганди. Ўтган йилнинг сентябрида британиялик ўсмир қизлар билан танишиш учун Роналду қиёфасига кирганди.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 15:45, 06.08.2015.
Ўқилди: 5467 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.