Кириш Регистрация

Клопп учун "Реал"га йўл очилмоқда

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп келаётган ёзда мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин. AS нашри Salzburger Nachrichten газетасига таяниб хабар беришича, Клопп яқин келажакда "Ред Булл" футбол тизимидаги лавозимини тарк этиши кутилмоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Клоппнинг ушбу лавозимдаги натижалари ички кутилмаларни оқламаган. Бу эса германиялик мутахассиснинг муддатидан олдин кетишига йўл очади. Юрген 2025 йилнинг бошидан бери "Ред Булл"да фаолият юритмоқда.

Шуни айтиш керакки, сўнгги ойларда матбуот Юрген Клоппни "Реал" билан боғламоқда. Мадрид клуби ёзда бош мураббийни алмаштиришга қарор қилиши мумкин. Январь ойи ўрталаридан бери жамоа билан Альваро Арбелоа ишлаб келмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2015–2024 йилларда Юрген Клопп Англиянинг "Ливерпуль" жамоасини бошқарган.

Киритилди: 16:42, 26.02.2026.
Ўқилди: 4238 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7107]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3456]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3239]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3025]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2169]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2149]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1997]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1992]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик