"Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Мемфис Депай клуб учун муҳим аҳамиятга эга бўлган еттинчи рақам эгасига айланиш ниятида.
Голландиялик футболчи жамоа раҳбариятидан мазкур рақамни унга ишониб топширишни сўрамоқда. Мавсумолди ўртоқлик учрашувларида Депай 9-рақам остида майдонга тушиб келмоқда.













