Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Владимир Сафаровнинг футбол ҳақидаги китоблари

Баҳо:
+ | -

Бундан ропа-роса 25 йил муқаддам, яъни 1990 йили устоз журналист Владимир Сафаровнинг илк китоби нашрдан чиққанди - «Пахтакор»: унутиб бўлмас ўйинлар» («Пахтакор»: матчи которые не забыть»). Кейинчалик Владимир Ашотович жон-дилидан севувчи ва бутун ҳаётида содиқ бўлиб келган жамоага атаб яна бир қатор китобларни нашрдан чиқарди:

Владимир Сафаровнинг футбол ҳақидаги китоблари:

«Пахтакор»: 40 йилга чўзилган ўйин» («Пахтакор»: матч длиною 40 лет») - 1996 йил

«Пахтакор»:  ярим аср солномаси» («Пахтакор»: летопись полувека») - 2006 йил

«Бизнинг «Пахтакор» 55 ёшда!» («Нашему «Пахтакору» 55 лет!», ўзбек, рус ва инглиз тилларида) - 2011 йил

Сафаровнинг «Пахтакор»нинг 1979 йилги авиаҳалокати тарихига бағишланган асари - «Хотира қанотлари» («Крўлья памяти»)ни алоҳида таъкидлаш жоиз. У 2004 йили жамоа мураббийи Идгай Борисович Тазетдиновнинг беваси Алла Сергеевна Тазетдинова билан ҳаммуаллифликда ёзилган ва 2014 йили қайта нашр этилган. Ўзбекистон футболининг 100 йиллигига бағишланган китоб эса узоқ тайёрланган (2012 йилдан) ва 2014 йили дунё юзини кўрган. У «Ўзбекистон футболи энциклопедияси» («Энциклопедия футбола Узбекистана»), деб аталган. Ўша йили «Ўзбек қуёши остидаги тўп» («Мяч под узбекском солнцем») китоби рус ва ўзбек тилларида ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилди.

Сафаров шунингдек, Ўзбекистон футболи тарихида ўчмас из қолдирган алоҳида буюк шахсларга атаб ҳам китоблар ёзган. Ушбу асарлар серияси шартли равишда «Ажойиб инсонлар ҳаёти» («Жизнь замечательнўх людей»), деб аталади:

1. Бетакрор истеъдод соҳиби («Талант особого рода») - Геннадий Красницкий ҳақида (2000 йил, 2010 йили қайта босилган)

2. «Ўзбек футболи афсонаси» («Легенда узбекского футбола») - Биродар Абдураимов ҳақида (2009 йили, Сергей Данилов билан ҳаммуаллифликда)

3. «Юрий Саркисян феномени» («Феномен Юрия Саркисяна») - Юрий Саркисян ҳақида (2007 йил, Григорий Ртвеладзе билан ҳаммуаллифликда)

4. «Ака-ука Анлар» («Футбол брать­ев Ан») - Михаил Ан ҳақида (2002 ва 2009 йил)

5. «Ўзбек Пелеси» («Узбекский Пеле») - Ҳамид Раҳматуллаев ҳақида (2011 йил)

6. «Умр бўйи футбол билан» («С футболом по жизни») - Баҳодир Иброҳимов ҳақида (2013 йил)

7. «Ўта фойдали ўйинчи» («Игрок черезвўчайно полезнўй» - Идгай Тазетдинов ҳақида (2013 йил)

8. «Гол-одам» («Человек-гол») - Фур­қат Эсонбоев ҳақида (2014 йил)

9. «Ҳужумчи одиссеяси» («Одиссея форварда») - Игорь Шквирин ҳақида (2015 йил)

10. «Бир умрлик муҳаббат» («Любовь на всю жизнь») - Раҳим Мўминов ҳақида (2015 йил)

Шулардан «Бетакрор истеъдод соҳиби» (2000 йил) ва «Ўзбек футболи: ака-ука Анлар» (2002 ва 2013 йиллар) ўзбек тилида чоп этилган. Сафаров шунингдек, жаз ҳақида 2та, Ўзбекистон волейболи жонкуяри Владимир Шведуксга бағишланган яна бир китоб («Есть только миг», 2013 йил) муаллифидир. Умуман, Владимир Ашотович қаламига мансуб китоб­ларнинг умумий нусхаси 100 мингга етган ва уларнинг барчаси ноёб қадрият ҳисобланади. Бежиз 1997 йили Москвада чиқарилган «Футбол энциклопедияси»да Сафаров ўзбек футболи тарихчиси сифатида таърифланмаган.

Шу ўринда ўқувчиларни қизиқтирувчи яна бир янги маълумотни қўшимча қилиш жоиз. Айни пайт «Ўзбекистон жамоалари 1937-1991 йиллардаги чемпионатларда» («Командў Узбекистана на чемпионатах 1937-91»), деб номланган китобнинг ишлари якуний босқичга келган. Ундаги ноёб статистик ва ҳужжатли маълумотларни бошқа манбаларда топиш амри-маҳол. Турли йилларга мансуб ўзига хос суратлар китобга ўзгача чирой бағишлайди ва уларнинг сони 200тага тенг. Яна тез орада «Пахтакор 60 ёшда!» («Пахтакору» 60 лет!») китобини нашрдан чиқариш режалаштирилган. «Пахтакор»нинг кўплаб мухлислари (нафақат улар) яхши билишади, машҳур клубимиз ушбу ажо­йиб юбилейини келаси йили 8 апрелда нишонлайди. Ушбу сана собиқ иттифоқ чемпионатидаги янги клубнинг биринчи расмий ўйини вақтига мослаштирилган. Яъни узоқ 1956 йилнинг айнан 8 апрелида Тошкетдаги «Спартак» стадионида «Пахта­кор»нинг «Б» тоифасидаги дебюти бўлиб ўтганди. Ўшанда жамоамиз бутуниттифоқ аренасида Пермь шаҳри клубига қарши ўйнаган ва биринчи бўлим охирида Лазиз Мақсудовнинг пенальтидан урган голи ҳисобига ғалаба қозонган - 1:0 (бу маълумотни севимли жамоасининг туғилган кунини аниқ билмаганлар учун келтирдик).

Энди шу йил чиққан энг охирги китоб­лардан бири ҳақида алоҳида тўхталиб ўтамиз: «Игорь Шквирин: ҳужумчи одиссеяси». Мазкур асарда бетакрор ҳужумчимизнинг футбол биографиясидаги барча воқеалар баён этилган. Яъни унинг футболчилик ва мураббийлик фао­лиятидаги барча босқичлар (2014 йилгача бўлган давр) алоҳида қаламга олинган. Табиийки, асар Владимир Сафаров ва Игорь Шквирин оиласи архивидан олинган ноёб фотосуратлар билан тўлдирилган. Жами 12та бобдан иборат китобда муаллиф томонидан ёзилган муқаддима ва хотима ҳам бор, албатта. Умуман, китобнинг ҳажми анча катта - А-5 форматида 248 саҳифа.

«Ҳужумчи одиссеяси» мундарижаси:

Муқаддима: муаллифдан сўзбоши: «Илоҳий учқун билан кўзга ташланганлар» (муаллифлар бу ерда барча замон ва халқлар футболидаги машҳур ҳужумчиларни санаб ўтган)

1-боб: «Янгиер» (1980-1983), «Пахтакор» (1983-1985)

2-боб: «Карпати» АСК (1986-1987), «Днепр» (1988-1989)

3-боб: «Пахтакор» (1998-1991)

4-боб: «Спартак» (Владикавказ) (1992), «Хапоэль» (1993), «Маккаби» (1995)

5-боб: Осиё зафари (1994)

6-боб: «Паханг» (1995), Исроил (1996-1998)

7-боб: «Пахтакор» (1998-1999)

8-боб: Ҳиндистон (1999), «Пахтакор» (2000)

9-боб: Ҳиндистон (2000), «Пахтакор» (2001)

Мураббийлик фаолияти

10-боб: «Қизилқум» (2005-2007), «Олмалиқ» (2008-2014)

11-боб: Оила: Татьяна Татьяна ҳақида

12-боб: Шунчаки, ўйин эмас

Хотима

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:26, 07.08.2015.
Ўқилди: 5307 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.