Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Криштиану Роналду Нью-Йоркнинг энг қимматбаҳо биносида 18,5 млн долларга квартира сотиб олди (Фото)

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Нью-Йоркнинг Бешинчи авенюсида жойлашган Тrump Tower биносида 18,5 млн долларга квартира сотиб олди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри. Футболчининг янги квартирасининг майдони 233 квадрат метрни ташкил қилиб, осмонўпар бинонинг юқори қаватида жойлашган. Ундан аввал бу квартирада миллиардер Алессандро Прото яшаган.

 

Квартира жойлашган 202 метр баландликка эга 58 қаватлик бино АҚШдаги энг қимматбаҳо бино деб эътироф этилади.

Футболчининг“Реал” билан шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади. Футболчи шундан кейин МЛС (АҚШ олий лигаси) клубларидан бирида ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Нью-Йоркда эса “Нью-Йорк Ред Буллз” ва “Нью-Йорк Сити” клублари бор.

“Трамп-тауэр” ёки “Трамп минораси” деб номланувчи бино миллиардер, девелопер Дональд Трамп томонидан Equitable Life Assurance Company суғурта компанияси билан ҳамкорликда қурилган. Бино қурилиши 1983 йилда якунланган. Бинода аппартаментлардан ташқари, меҳмонхона, офис учун хоналар, бар ва ресторанлар мавжуд.

Манба: kun.uz
Киритилди: 18:57, 18.08.2015.
Ўқилди: 11748 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.