Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" ўйинига оид фактлар

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" клубининг расмий сайти Олий лиганинг 19-тури доирасида ўтказилган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувига оид бир неча фактларни эълон қилди.

1- Даврон Файзиев шогирдлари бу йилги Ўзбекистон чемпионатида биринчи маротаба 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, жиззахликлар барча аввалги 4 ғалабасида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишмаган.
2- "Навбаҳор" икки йил аввал ҳам "Сўғдиёна" майдонида 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган. Учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин иккинчи маротаба жорий мавсумда 8 баллдан кам бахо олди. Ушбу мавсум мазкур рефери бошқарган ўйинларда "Навбаҳор" иккинчи бор рақибига енгилди.
3- "Лочинлар"нниг иккинчи даврадаги уч ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясалди.
4- Тўртинчи бор Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсумида футболчиларимиз майдонни голсиз тарк этишди. Шунингдек бош ҳакам Владислав Цейтлин "Навбаҳор" иштирокидаги жорий мавсумда тўртинчи ўйинни бошқарди.
5- Бешинчи маротаба ўзаро ўйинлар тарихида Жиззахда "лочинлар" икки тўп фарқи билан имкониятни бой беришди. Уч маротаба 3:1 (1993, 1998, 2002) ва икки бор 2:0 (2013, 2015) ҳисоби кузатилган. Шунингдек "Сўғдиёна" олий лигада ўзининг бешинчи ғалабасини қўлга киритди.
6- Дарвозабонимиз Акмал Ортиқов амалдаги мавсумда ушбу учрашувдан сўнг ўтказиб юборган голлари сони олтитага етди.
7- Сафар ўйинларидаги мағлубиятлар сони еттитага етди.
8- Жорий мавсум чемпионатда саккизинчи бор мағлубиятга учрадик.
9- Улуғбек Бақоевга олий лига ушбу мавсумида тўққизинчи маротаба сариқ карточка кўрсатилди.
10- Владислав Цейтлин 9 балл олмаганига 10 ўйин бўлди.
11- Жамоамизнинг 11 ўйинлик голли серияси Жиззахда поёнига етди.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 12:38, 23.08.2015.
Ўқилди: 3398 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.