Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

AS: Родри «Барселона»га трансфер борасида ўз позициясини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри «Барселона» раҳбариятига Испания чемпионатига қайтган тақдирда фаолиятини фақат Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Аввалроқ Каталония клуби ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг оғир жароҳати сабабли испаниялик футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишни бошлаган эди. «Барселона» агар футболчи жамоасини ўзгартиришга рози бўлса, расмий сўров юборишга ва уни 50 миллион еврога сотиб олишга тайёр экани хабар қилинганди. Бироқ «Олтин тўп» соҳиби аллақачон мадридликлар фойдасига қарор қабул қилиб бўлган.

Родри 2019 йилдан бери «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Англия жамоасига Мадриднинг «Атлетико» клубидан 70 миллион евро эвазига ўтган эди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Ярим ҳимоячи 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Киритилди: 15:44, 04.08.2026.
Ўқилди: 920 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик