Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Эрини ҳаётга қайтарган аёл...

Баҳо:
+ | -

Россиялик боксчи Магомед Абдусаломов 2013 йилда жуда жиддий жароҳат олган ва кўпчилик шифокорлар унинг тирик қолишига умид йўқлигини маълум қилишганди. Лекин… Лекин боксчи тақдир ҳукми ва аёлининг ғамхорлиги билан аста-секин ўзига келмоқда…

Магомед 2005 йилда оғир вазн тоифасида Россия чемпиони бўлгач оммага танилган эди. Пекин олимпиадасига йўлланмани қўлга кирита олмаганидан кейин профессионал бокс билан шуғулланишга қарор қилди. Беш йил давомида 17 жангда қатнашди ва уларнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонди. Профессионал боксдаги энг обрўли йўналиш бўлган WВCда тўртинчи ўринга кўтарилди. У Владимир Кличко билан рингга тушиш имконини қўлга киритган эди. Кубалик боксчи Майк Перес билан жанг эса барчасини ўзгартириб юборди…

Магомед Перес билан жангда жуда кўп зарба ўтказиб юборди. У ҳаддан ташқари таваккалчи бўлгани сабаб ҳимояга кўп эътибор бермайдиган боксчи. Кубалик рақиби билан жангда илк марта мағлубият аламини татиб кўрди. Жангдан кейин боксчи ўзини ёмон ҳис қилди ва уни касалхонага ётқизишди. Кўп ўтмай Магамеднинг кома ҳолатига тушгани маълум бўлди…

Боксчи айни вақтда АҚШда тикланиш жараёнини олиб бормоқда. Россиялик журналист Роман Мун Магомеднинг аёли Баканой Абдусаломовага қўнғироқ қилиб турмуш ўртўғининг аҳволи ҳақида сўради:

“Ўша жанг тугагандан кейин нимадир бўлганини сездим, чунки Мага ҳеч қачон раундлар орасида ўтирмайди. Ўша куни эса у ўтириб танаффус қилди. Бундан ташқари 10 ойлик қизим ҳам қаттиқ йиғлаб юборди. Ахир болалар ҳаммасини сезишадику. Бир куни у нокдаундга учраганда “Бўлди боксни ташлаймиз” дегандим. Чунки ҳомиладор эдим ва жуда қўрқдим. Бироқ Мага мухлислари унга ишонишини, уларни уялтиришни хоҳламаслигини айтди. Ҳар сафар жангдан кейин ундан “Бошинг оғримаяптими” деб сўрайман. У эса доим ҳаммаси жойида эканини айтади. Агар бу воқеа содир бўлишини билганимда нима қилиб бўлса ҳам уни боксдан қайтарган бўлардим…

Касалхонада аввалига унинг олдига яқинлаштиришмади. Илк марта кўрганимда эса танимай қолдим. Унга ҳар хил симлар ёпиштириб ташлашганди. Касалхонага тезкор трассадан шамолдай учиб бордим. Авваллари у менга бу йўлдан юришни таъқиқлар эди. Икки ойдан кейин тикланиш босқичига ўтдик. Докторлар унинг фикрлай олмаётганини, миясининг фикрлайдиган қисми жароҳат олганини айтишди. Шунда мен ҳар хил рангдаги қоғозларни кўрсатиб “Сариғига қара! Қизилига қара!” деб уни ўйлашга ундардим. У аста-секин мен айтган рангларга қарай бошлади. Кейин саволлар бера бошладим: “Иккига иккини қўшса нечи бўлади? Учга бирни қўшсачи?”. У бармоқларини зўрға қимирлатиб жавоб беришга ҳаракат қиларди. Докторларга бу ҳолатни кўрсатганимда ҳайрон қолишди…

Мага кўзини зўрға очар. Биттасини очса, бошқасини очолмасди. У илк марта менга нимадир деб шивирлаганда краватининг олдида рақсга тушиб кетдим. Магомедим менга қараб турарди. Унинг кўзлари “Эй қиз, ақлдан оздингми? Тентакмисан?” дегандай бўларди…

АҚШга келганимиздан кейин ноябрда унинг аҳволи яна оғирлашди. Яхшиямки 911 бор экан. Бир дақиқадаёқ етиб келиб ёрдам беришади. Ҳозир менимча, ҳаммаси яхши. Менинг куним соат еттида бошланади: болаларни мактабга жўнатаман. Кейин Магани овқатлантириб ювунтираман. Овқатланишни энди-энди бошладик. Шу вақтгача унинг ошқозонига труба қўйишганди. У худди депутат каби ҳар куни соқол олиши керак. Дориларни ичиб реабилитация марказига борамиз. У ерда бир соатча шуғуллангандан кейин уйга қайтамиз. Агар Маганинг аҳволи яхши бўлса, кўчага айлангани чиқамиз. Кечаси ҳар икки соатда уни бошқа томонга буриб қўяман. Чунки бир хил ухлаши керак эмас. Ҳозир Маганинг дўсти Амин Сулаймоновнинг уйида яшаяпмиз. Шукрки, бахтимизга у бор экан. Амин бизга кўп ёрдам беради…

Ҳозир Магамед кулишни, болаларни қучоқлашни бошлади. Лекин бир томони умуман ишламайди. Гаплашганимизда у жуда секин гапиради. Нима деяётганини бошқалар тушинишмайди. Мен эса ўрганиб кетдим. Бир вақтлар унинг кўзини очишини, бармоқларини қимирлатишини орзу қилгандим. Шукр, ҳозир аҳволи анча яхши. Тўғри, у ўзи ўтира олмайди, сув ичолмайди, лекин ҳозирги ҳолати мўжизанинг ўзи. Менинг биттагина орзум – унинг юришини кўриш. Яқинда бир врач Маганинг ҳеч қачон юролмаслигини айтди. Унга “Келинг, умид қиламиз. Ахир уни яшамайди дейишганди”, деб эслатдим…”.

Ўткир Жалолхонов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:33, 29.08.2015.
Ўқилди: 6128 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.