Испания Примераси 2-турида “Вильярреал” ўз майдонида “Эспаньол”ни қабул қилди.
“Эль Мадригал” ўйингоҳидаги ўйинда мезбонлар иродаларини намойиш этишди. 5-дақиқада Кайседо ҳисобни очди ва каталонияликлар олдинга ўтиб олишди.
“Сариқ сув ости кемаси” футболчилари бир соатдан ошиқроқ вақт давомида меҳмон клуб дарвозасини ишғол этишга уринишди ва иккинчи бўлим 12-дақиқасига келиб “Тоттенхэм”дан жамоага келган Роберто Сольдадо ҳисобни тенглаштирди. “Иштаҳа овқат пайти келади” деганларидек, бу ёғига Бакамбу гол уришни бошлаб юборди. Натижада “Вильярреал” 3:1 ҳисоби билан рақибдан устун чиқди.
2-тур
ВИЛЬЯРРЕАЛ – ЭСПАНЬОЛ 3:1 (0:1)
28 август, 23.30, “Эль Мадригал”
Голлар: 0:1 – 5 Кайседо, 1:1 – 67 Сольдадо, 2:1 – 87 Бакамбу, 3:1 – 90 Бакамбу.
Вильярреал – Ареоля, Марио Гаспар, Байи, Руис, Коста, Науэль, Пина (Дос Сантос, 76), Тригерос, Кастильехо (Саму, 64), Баптистао (Бакамбу, 64), Сольдадо.
Эспаньол – Лопес, Арбилья, Альваро Гонсалес, Антонио Раильо, Дуарте, Монтаньес (Перес, 57), Санчес, Лопес, Альварес (Бурги, 86), Кайседо (Каньяс, 73), Морено.
Огоҳлантиришлар: Лопес (19), Лопес (27), Монтаньес (30), Кайседо (35), Антонио Раильо (48), Арбилья (55), Байи (85).