"Реал Мадрид" ҳозирда "ПСЖ"да ўйнаётган ҳужумчи Килиан Мбаппе билан барча зарур масалаларни ҳал қилди, энди томонлар шартнома имзолайди ва футболчи ёзда "Қироллик клуби"га ўтади. “Қаймоқранглилар”нинг шартларидан бири франциялик футболчининг Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадада (26 июль - 11 август) иштирок этмаслигидир. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, "Реал Мадрид" аллақачон Франция футбол федерацияси билан боғланиб, 25 ёшли ҳужумчини Олимпиада ўйинларида иштирок этишига рухсат бермаслиги ҳақида хабардор қилган. Қолаверса, "Лос-Бланкос" ўз жамоасидаги барча француз футболчиларига Олимпиадага боришга рухсат бермайди.
"Реал" раҳбариятининг режасига кўра, Мбаппе "Лос-Бланкос"нинг июль ойи охирида бошланадиган АҚШ турнеси олдидан дам олиш учун 14 июлда якунланадиган Европа чемпионатидан кейин таътилга чиқиши керак.