Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Барселона» қизиқишига Лаутаро жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Интер» сардори Лаутаро Мартинес ёзда «Барселона» томонидан унга қизиқиш бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Барселона»нинг қизиқиши менда фахр туйғусини уйғотди, аммо мен шу ерда қолишни хоҳлайман. Менинг ягона ва аниқ истагим — «Интер»да қолиш.

Мен бу клубни, бу ердаги инсонларни ва мухлисларни яхши кўраман. Улар мени қанча вақт хоҳлашса, шунча вақт шу ерда бўламан», — деди Мартинес Sky нашрига.

Лаутаро 2018 йилдан буён «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва айни пайтда жамоа сардори ҳисобланади.

Аргентиналик футболчининг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. 29 ёшли ҳужумчининг бозор қиймати 85 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 08:05, 03.09.2026.
Ўқилди: 3226 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик