Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Роналду ўзининг мумдан ишланган нусхаси учун 20 минг фунт тўлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду британиялик ҳайкалтарош Майкл Уэйдга ўзининг мумдан ишланган ҳайкалига буюртма берди ва бунинг учун 20 минг фунт стерлинг (30 минг доллар) тўлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Футболчи Мадрид музейида икки йилдан бери томошага қўйилган ҳайкалининг айнан нусхасини тайёрлаб беришни сўради. Португалияликнинг айтишича, у бу ҳайкал билан Испаниядаги уйларидан бирини безатмоқчи. 

“Бизда 2013 йилда Роналду шаклини қуйиш учун ишлатган қолипимиз сақланиб қолган, шунинг учун бу гал унинг ҳайкалини тайёрлаш осонроқ бўлади. Криштиану бизга ҳайкал учун бутсалари ва футболкасини юборишга ваъда берди. Бу галги ҳайкал аввалгисидан фақатгина соч турмаги билан фарқ қилади, холос. Футболчи бизга сочларига тегмаслигимизни илтимос қилди. Ҳайкалнинг соч турмаги билан унинг шахсий сартароши шуғулланадиган бўлди”, деб айтмоқда ҳайкалтарош.

Март ойида Роналду Мадриддаги мум ҳайкаллар музейида қўйилган ҳайкалининг сочи ҳолатини кузатиб турувчи стилист ёллаган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 07:21, 31.08.2015.
Ўқилди: 3837 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.