«Реал» ҳимоячиси Рауль Асенсио Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Бенфика»га қарши жавоб учрашувида жароҳат олди.
Ўйиннинг 74-дақиқасида 23 ёшли испаниялик футболчи ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилди. Бир неча дақиқа давомида кўрсатилган тиббий ёрдамдан сўнг, у майдонни замбилда тарк этди.
Испаниялик ҳимоячининг ўрнига австриялик Давид Алаба захирадан майдонга тушди.













