"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Twitter ижтимоий тармоғида пул ишлаб топиши маълум бўлди.
Opendorse нашри хабарига кўра, ҳар бир рекламали твити учун португалиялик футболчи 230 366 евро олади.
Таққослаш учун, Хамес Родригес ҳар бир рекламали твити учун 40 евро, баскетболчи ЛеБрон Жеймс – тахминан 125 минг евро олади.
Эслатиб ўтамиз, Твиттер ижтимоий тармоғида Роналдуни 37,7 миллион киши кузатиб боради. Унинг "Реал"даги йиллик маоши 21 миллион еврони ташкил қилади.













