Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

“Барселона”нинг энг нозик ўйинчиси Томас Вермален навбатдаги жароҳатини олди

Баҳо:
+ | -

"Барселона” ҳимоячиси Томас Вермален навбатдаги жароҳатини олди ва ўз жамоасининг бир нечта ўйинини ўтказиб юборишига тўғри келади.

Испания чемпионатининг “Атлетико”га қарши учрашувида бельгиялик футболчи майдонни олган жароҳати туфайли 24-дақиқадаёқ тарк этишга мажбур бўлди. Шифокорлар унинг чап оёғи мушаги шикастланганини қайд қилишди.  

“Барса”нинг расмий сайти маълум қилишича, ўйинчи Примеранинг камида ута ўйини ва Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида “Рома”га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Вермален “Барселонага” 2014 йилнинг ёзида “Арсенал”дан ўтган. Бироқ футболчи шундан бери янги жамоаси сафида бор-йўғи 4 та ўйинда майдонга тушиб, битта тўп уришга муваффақ бўлган. 

Учрашув “Барселона”нинг 1:2 ҳисобидаги меҳмондаги ғалабаси билан якунланди. Тўпларни 52-дақиқада Торрес, 55- ва 77-дақиқаларда Неймар ва Месси киритишди

Манба: Kun.uz
Киритилди: 09:37, 14.09.2015.
Ўқилди: 3309 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.