«Барселона» ярим ҳимоячи Родрининг трансфери бўйича «Манчестер Сити» билан музокараларни давом эттирмоқда.
«Кўк-анорранглилар» испаниялик футболчи учун қарийб 60 миллион евро тўлашга тайёр эканини билдирган, деб хабар беради Transfer News Live нашри Sport манбасига таяниб. Биринчи таклиф — 45 миллион евро плюс 10 миллион евро бонус кўринишидаги сумма «шаҳарликлар» томонидан рад этилган эди.
Дастлаб Англия клуби 30 ёшли футболчи учун тахминан 80 миллион евро талаб қилган эди, аммо якунда 70 миллион еврога яқин суммадаги таклифни қабул қилиши эҳтимоли юқори. «Барселона» битимни имкон қадар тезроқ ёпишга ҳаракат қилмоқда.
Родрининг «Манчестер Сити» билан шартномаси келгуси йили ўз ниҳоясига етади. Футболчи Каталония грандига оғзаки розилигини бериб бўлган.













