Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади

Баҳо:
+1 | -

Фабрицио Романо 2026 йилги «Олтин тўп» учун курашда аниқ фаворитни ажратиш ниҳоятда қийин эканини таъкидлаб, Ламин Ямал ва Харри Кейнни асосий даъвогарлар сифатида кўрсатди.

SBC Summit тадбирида сўзлаган Романо бу йилги пойга одатдагидан анча очиқ кечаётгани ва бир нечта футболчи совринни қўлга киритиш учун реал имкониятга эга эканини айтди.

«Бу жуда қийин савол, чунки менимча, “Олтин тўп” учун кураш ҳеч қачон бу қадар очиқ бўлмаган.

Ҳозир тахминан олти-еттита футболчи даъвогар бўлиб турибди. Ростини айтсам, бу йил танлов жуда қийин», — деди Романо.

Шунга қарамай, италиялик инсайдернинг фикрича, якуний курашни Ямал ва Кейн ўртасида деб қараш мумкин.

«Объектив нуқтаи назардан айтсам, Ламин Ямал ва Кейн ўртасидаги имкониятлар деярли 50/50. Балки 51/49. Менимча, асосий кураш улар ўртасида кечади», — деди у.

Бироқ Романонинг шахсий танлови бошқача. У «ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелиянинг ўтган мавсумдаги, айниқса Чемпионлар лигасидаги ўйинлари етарлича қадрланмаган деб ҳисоблайди.

«Шахсий фикримми? Менга Кварацхелиянинг ўтган мавсумдаги ўйини жуда ёқди. Менимча, у бироз кам баҳоланди. Жаҳон чемпионатида қатнашмаган бўлса ҳам, унинг Чемпионлар лигасида қилган ишларини унутмаслигимиз керак.

Мен Неаполданман ва Кварацхелиянинг Италиядаги ўйинларини ўз кўзим билан кўрганман. Доим айтаман: у майдонда нимадир қилганда мени дивандан сакраб туришга мажбур қиладиган кам сонли футболчилардан бири.

Унинг ўйини жуда завқли», — деди Романо.

Шунга қарамай, барча омиллар — жаҳон чемпионати, қўлга киритилган совринлар ва бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинганда, Романо яна Ямал ва Кейнни асосий даъвогарлар сифатида кўрсатди.

«Жаҳон чемпионати, совринлар ва қолган барча омилларни ҳисобга олсам, менимча, асосий кураш Ламин Ямаль ва Кейн ўртасида», — дея хулоса қилди Романо.

Киритилди: 17:53, 30.09.2026.
Ўқилди: 4229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик