Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Скалони Аргентинанинг 10-рақами ҳақида: «Мессининг ўйинигача уни ҳеч кимга бермаймиз»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессининг кетиши фонида 10-рақамли либос ҳақида ўз фикрини билдирди.

39 ёшли ҳужумчининг хайрлашув ўйини 6 октябрь куни бўлиб ўтади – аргентиналиклар Бенинга қарши майдонга тушишади. Бунгача миллий терма жамоа Боливия ва Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

«Ушбу ўйинларда ҳеч ким 10-рақамда майдонга тушмайди. Биз уни кимгадир беришга мажбур эмасмиз. Мессининг ўйинигача бу рақамни ҳеч кимга топширмаймиз, ундан кейин эса вазият қандай ривожланишига қараймиз.

Режамиз шундан иборатки, кейинчалик кимдир бу рақамни доимий равишда ўз номига расмийлаштириб олсин», – деди Скалони.

Киритилди: 07:51, 30.09.2026.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик