Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Вадим Абрамов: "Энди ОЧЛ йўлланмаси учун курашамиз"

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб учрашувлари доирасида “Локомотив” ўз уйида “Насаф”га қарши баҳс юритиб, кичик ҳисобда ғалабага эришди.

Аммо икки ўйин натижасига кўра, қаршиликлар финал йўлланмасини қўлга киритди. Учрашув якунлангач, ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унинг дастлабки қисмида меҳмон жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин осон ўтмади. Аммо тўғри тактика танлай олдик ва якунда мағлуб бўлган бўлсак ҳам финал йўлланмасига эга чиқдик. Биз учун энг муҳими шудир. Энди финалга тайёргарлик бошлаймиз. Шуни таъкидлай оламанки, финалда бизга қайси жамоа рқаиб бўлишининг аҳамияти йўқ. Зеро “Бунёдкор” ҳам, “Пахтакор” ҳам жуда кучли жамоалар. Уларнинг қай бири бизга рақиб бўлса ҳам, ўйин қийин кечиши тайин. Чемпионлик учун кураш борасида эса тайинли гап айта олмайман. Боиси бу “Пахтакор”нинг кейинги ўйинларда қайд этадиган натижасига кўп жиҳатдан боғлиқ. Аммо биз ҳам ўзимиз иштирокимиздаги ҳар бир учрашувда ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз, - дейди тажрибали мураббий.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Локомотив” бош мураббийи Вадим Абрамов қатнашди.

- Рақиб жамоани финал йўлланмаси билан табриклайман. Биз ҳам бугун ўзимизга керакли натижага эришишга ҳаракат қилдик. Аммо бу гал омадимиз юришмади. Нима ҳам қила олардик…

Футболда ҳамма ўйлаган ишлар ҳам сен кутгандек кечавермайди. Шу сабабдан ҳам футбол – қизиқ ўйин. Чемпионатда ҳам олтин медаллардан умид узиб бўлдик. Бундан буёғига бор эътиборимизни совринли ўринлардан бирини эгаллашга қаратамиз. Чунки эндиги мақсадимиз Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини бўлса ҳам қўлга киритиш. Ўйлашимча, жамоамизнинг бунга салоҳияти етарли, - дейди “темирйўлчилар” бош мураббийи. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 20:47, 15.09.2015.
Ўқилди: 4344 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.