Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Реал» Родрига муқобил вариант сифатида «Арсенал» ярим ҳимоячисини кўриб чиқмоқда — El Nacional

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Мартин Субимендини Родри трансфери амалга ошмаган тақдирдаги асосий муқобил вариант сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.

Аввалроқ Родри «Манчестер Сити»дан кетишга қарор қилса, «Барселона»ни «Реал»дан устун қўйгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Манбага кўра, «Арсенал» ярим ҳимоячисининг келажаги Бруно Гимарайнснинг «Ньюкасл Юнайтед»дан келиши кутилгани сабабли ноаниқ бўлиб қолган. Шу боис Субименди клубини алмаштиришни истамоқда ва агентларидан «Реал» ҳамда «Барселона» билан музокараларни қайта бошлашни сўраган.

Субименди 2025 йил июль ойида «Арсенал» сафига ўтган эди. Унинг трансфери тахминан 65 миллион еврога баҳоланган. Футболчининг лондонликлар билан шартномаси 2030 йил июнига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

Испания миллий терма жамоаси сафида Субименди 2026 йил АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган жаҳон чемпионати ғолиби бўлган. Финалда испанлар Аргентина термасини қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:04, 06.08.2026.
Ўқилди: 2401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик