Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Хаби Алонсо Кайседо борасида хатога йўл қўйганини тан олди

Баҳо:
+1 | -

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо ярим ҳимоячи Мойсес Кайседони жароҳатдан кейин жуда эрта майдонга тушириб, хатога йўл қўйганини тан олди.

Ўтган ҳафта охирида «Челси» «Брайтон»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этган учрашувда Кайседо захирадан майдонга туширилган, аммо кейин яна алмаштиришга тўғри келган эди. Шу сабабли эквадорлик футболчи якшанба куни «Арсенал»га қарши дербини ўтказиб юборди.

«Эмирейтс»даги 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Алонсо Кайседонинг ҳолати ҳақида гапириб, бу сафар жамоанинг муҳим футболчисига тўлиқ тикланиши учун етарли вақт беришини айтди.

«Бу кўп вақт талаб қилмайди. Бу ерда энг муҳими — хавфни тўғри баҳолаш. Ўтган ҳафта уни жуда эрта майдонга туширдик. Мен бу хатони яна такрорламайман.

Мағлубиятдан кейин майдонда бўлмаган футболчилар ҳақида гапириш осон. Аммо мен ҳозир ихтиёримизда бўлган ўйинчилардан мамнунман.

Биз ўз жароҳатларимиз билан ишлашимиз керак, Микель Артета ҳам ўз жамоасидаги жароҳатлар билан шуғулланиши лозим. Аммо бизга бундай футболчилар керак, чунки улар топ-даражадаги ўйинчилар», — дея Алонсонинг сўзларини Sky Sports келтирди.

Киритилди: 08:42, 07.09.2026.
Ўқилди: 1874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик