Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Родри "Валенсия"га қарши ўйинда нима учун "Барселона"га кераклигини кўрсатди

Баҳо:
+-2 | -

SPORT нашри журналисти Кристиан Бласко "Барселона" ярим ҳимоячиси Родрининг "Валенсия"га қарши ўйинини юқори баҳолади.

Унинг фикрича, футболчи "Барселона" сафида илк бор асосий таркибда майдонга тушган учрашувидаёқ трансферидан кейин пайдо бўлган кўплаб саволларга амалда жавоб берди.

"Родрига майдондаги 60 дақиқа унинг атрофидаги бир қанча шубҳаларни йўққа чиқариш учун етарли бўлди. "Барселона"га у ҳақиқатан ҳам керакмиди? Жисмоний жиҳатдан бардош бера оладими? Педри билан кучли жуфтлик ҳосил қиладими? "Валенсия"га қарши ўйин, рақибнинг даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳам, бу саволларнинг аксариятига жавоб берди", — дея ёзади журналист.

Бласко Родрининг асосий устунлиги сифатида унинг ўйинни чуқур тушуниши, жисмоний қуввати ва юқори даражадаги пас техникасини алоҳида таъкидлаган. Бу жиҳатлар унга рақиб босими остида ҳам учрашув суръатини назорат қилиш имконини берган.

Шунингдек, Родрининг майдонда бўлиши Педрига ҳужумларга қўшилишда кўпроқ эркинлик берган. Фермин Лопес ҳам олдинда дадилроқ ҳаракат қила олган, чунки тўп йўқотилган вазиятларда унинг ортида жамоа мувозанатини сақлаб қоладиган футболчи бор эди.

Журналистнинг таъкидлашича, Родрининг ҳаракатлари "Валенсия"ни ортга чекинишга мажбур қилган ва "Барселона"нинг марказдаги устунлигида муҳим омил бўлган.

Киритилди: 12:26, 07.09.2026.
Ўқилди: 2829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик