Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Барселона» «Хетафе»га қарши майдонга тушади. Каталонияликлар ғалаба қозонса, клуб тарихидаги Ла Лигадаги энг яхши старт натижасини такрорлайди.
Ҳозирча рекорд 2013 йилги мавсумга тегишли. Ўшанда Тата Мартино бошчилигидаги «Барселона» чемпионатни кетма-кет саккизта ғалаба билан бошлаган эди. Улар орасида «Леванте» устидан 7:0, шунингдек, «Райо Вальекано» ва «Реал Сосьедад»га қарши 4:0 ҳисобидаги ғалабалар ҳам бор эди.
Бироқ ўша мавсум якунида чемпионликни Мадриднинг «Атлетико» клуби қўлга киритган. «Барселона» ундан уч очко ортда қолиб, «Реал» билан бир хил очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаган.













