Кириш Регистрация

“Қизилқум” — “Олмалиқ” учрашувини пойтахтлик Дмитрий Пислегин бошқаради

Баҳо:
+ | -

18 сентябрь куни олий лига жамоалари йигирма иккинчи тур баҳсларини бошлашади. Шу куни Муборакда “Машъал” — “Сўғдиёна” жамоалари майдонга тушади.

19 сентябрда эса яна бешта учрашув бўлиб ўтади. Унда “Қизилқум” — “Олмалиқ”, “Бухоро” — “Қўқон-1912”, “Шўртан” — “Андижон”, “Локомотив” — “Насаф”, “Металлург” — “Динамо” жуфтликлари майдонга тушади.

20 сентябрда бўладиган “Навбаҳор” — “Пахтакор”, “Нефтчи” — “Бунёдкор” жамоалари учрашуви билан йигирма иккинчи тур ўйинларига якунига етади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, “Қизилқум” — “Олмалиқ” жамоалари ўйинини тошкентлик Дмитрий Пислегин бошқариб борадиган бўлди.

Унга лайнсменлар Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро) ҳамда  Набижон  Рўзимов (Тошкент)лар кўмаклашади.

Ёшлар лигаси учрашуви бош ҳаками ва асосий таркиблар захира ҳаками этиб қаршилик Комилжон Расулов тайинланган.

Учрашувлар назоратчиси Игорь  Мустафин Тошкентдан ташриф буюради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакили Ноил Лутфулин учрашув комиссари этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги ўйин 18 сентябрь куни “Қизилқум” ПФК болалар ва ўсмирлар футбол мактаби футбол майдонида ўтказилади. Учрашув соат 16.30 да бошланади.  “Қизилқум” — “Олмалиқ” жамоалари асосий таркиблари баҳси эса 19 сентябрда бўлиб ўтади. Учрашув “Сўғдиёна” стадионида соат 18.00 да бошланади.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 23:16, 17.09.2015.
Ўқилди: 2411 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4462]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3724]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2975]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2804]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2626]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2585]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2348]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2338]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2185]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2159]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик