“Реал” собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентес жамоа форварди Криштиану Роналдуни ўта кенг салоҳиятли футболчи деб атади.
“Ҳамма футболчилар ўсишга эришади. Эҳтимол, Роналду вазият тақозо қилгани учун ҳам қанотда ўйнай бошлагандир. Аммо бу ҳам қанотда, ҳам ҳужум марказида ўйнашга қодир бўлган кенг салоҳиятли футболчи.
Фақат битта позицияда ўйнашга ихтисослашган ўйинчилар борки, уларнинг бошқа нуқтада тўп суришлари қийин кечади. Роналду эса ярим ҳимоя ва ҳужумнинг исталган ерида ўйнай олади”, - дея Championat.com AS нашрига таяниб Морьентеснинг сўзларини келтиради.