Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўзбекистон U-19 иккинчи ўйинда Қатар ёшларига мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Айни дамда Қатар пойтахти Доха шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Қатар U-19 ёшларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги терма жамоа Қатарга қарши илк ўртоқлик ўйинида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйинда эса, Қатар ёшлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси сафидаги ягона голга 85-дақиқада Нурилло Тўхтасинов муаллифлик қилган. Таъкидлаш жоиз, терма жамоа бош мураббийи мазкур ўйинда терма жамоа йиғинига жалб этилган барча 23 футболчини синаб кўрди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси шу тариқа Қатардаги йиғинини якунлади ва 20 сентябрь куни Тошкентга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2-8 октябрь кунлари Бангладеш мезбонлик қиладиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш турнирида иштирок этади. Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур турнирда иштирок этиш учун 28 сентябрь куни Бангладешга жўнаб кетади.

Ўртоқлик учрашуви
19 сентябрь. Доха, Қатар
Қатар U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:1
Голлар:
Нурилло Тўхтасинов (85)
Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Лазер Адамов, Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Қобилов, Фаррух Йўлдошев, Нурилло Тўхтасинов, Азиз Ғаниев, Суҳроб Нуруллаев, Достон Ибрагимов, Бобур Абдуҳолиқов, Жаҳонгир Аҳмадов.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 09:50, 20.09.2015.
Ўқилди: 4453 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.