Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Эрик Кантонанинг ҳаёт хақиқатлари

Баҳо:
+ | -

Жаҳон футболи тарихидаги энг машҳур инсонлардан бири ҳақида Fооtbаll.uа унинг сўзларидан келиб чиққан ҳолда ҳикоя қилади.

«Мен ҳеч нарсани ўрганмаганман. Ўрганмайман ҳам, мен яшайман».

«Фаолиятимни доимо энг юқори чўққида якунлашни режалаштирганман ва «Манчестер Юнайтед»да бу орзуйимга етдим. Барчасига эришганимдан сўнг, ўйнашни бас қилдим. Футбол жонимга тегди ва мени илҳомлантирадиган янги нарсани излашга мажбур бўлдим».

«Шахсан мен ўйиндан завқланмасам ғалабалардан илҳомланмасдим. Аммо ғалаба қозонмасак завқ ҳам, илҳом ҳам бўлмасди».

«Манчестер Юнайтед»да бошқа футболчига айланмадим, аммо ўша ерда ўйнашни ёқтирардим... Бу ҳаётимдаги энг ёрқин лаҳзалар эди. Манчестерда мен  қодир бўлган энг юқори кўрсаткичларга эришишга ёрдам берган ўйинчиларни, менеджер ва мухлисларни учратдим».

«Эришган натижаларим билан фахрланаман, бироқ хотиралар билан ҳаёт кечириш - умуман яшаш эмас».

«Ўтмиш мени хавотирга солмайди».

«Ўйлашимча, ўз эркини сақлаб қола олган футболчиларгина дунёдаги энг яхши ўйинчилардир. Улар кўп машқ қилишади, тактик жиҳатдан яхши тайёрланишган, шу билан бирга, ким эканликларини майдонда кўрсата олишади: худди рассомлар каби. Улар болаликларидаги беғуборликни сақлаб қолишган».

«Франция футболидаги энг яхши футболчи ким, Платиними ёки Зидан? Мен!».

«Футболни чин дилдан севувчилар ишчилар синфидан келиб чиқади. Ҳозир улар келиб стадионда томоша қилишни ўзларига эп кўришолмайди. Эҳтимол, ҳақиқий мухлислар керак бўлиб қоладиган кезларда футбол оғир аҳволда қолар. Фақат шундагина ноҳақ эканликларини англайдилар. Зеро, футболга бугун келаётган одамлар буни нотўғри мақсадларда қилмоқдалар».

«Чиндан ҳам, буюк бизнесменлар яратишади ва нимадир қилишади».

«Футболчилик давримда ҳам мен яратардим».

«Кўпинча футбол - футболчилар ўзини кўрсата оладиган ягона нарсадир ва улар бошқа истакларини ривожлантиришмайди. Футболчилар ўйнашни бас қилишганда, ҳақиқатда нима биландир машғул бўлишади. Улар энди мавжуд эмасдай ёки шундай хаёлда яшашади».

«Футбол клуби - аёл кабидир. Айтадиган бошқа гапинг қолмаганида, сен кетасан».

«Мен трубада ўйнашни қандай ўргандим? Дисквалификация қилинганимда нима биландир машғул бўлгим келди. 9 ой футболсиз ҳаёт мени ақлдан оздирмади. Зеро, доимо ўзимга мос юмуш топа биламан. Ўшанда футболни кам кўрардим. Мен юқоридаги мусиқа асбобимдан тараққиётим учун фойдаландим».

«Сочимни таги билан олдириб юборганимда бу ҳаммани ҳайратга солди, мени ахмоққа чиқариб қўйганлар ҳам бўлди. Бу футбол оламида бирор бир мавзуга чуқурроқ ёндошилмаслиги исботидир. Агар юқоридаги ишни таниқли рассом қилганида, ҳамма унга нормал муносабатда бўларди: «У-ижодкор. Бир оз аҳмоқлик қилса қилибди-да». Футболда бўлса ҳамма сочларини чиройли қилиб тараб олган, ҳар бир сўзни ўйлаб гапирадиган йигитларни кўришга одатланган - Футболчига «ахмоқ» бўлишга рухсат йўқ».

«Жамоалар ўртасидаги рақобат янада кескин тус олиши оқибатида инсонлар ўз қон босимларини ошириб оладилар ва менимча, бу яхши. Бу ишлар фақат рақобат тартибида қолсагина футбол тараққиётга хизмат қилади».

«Ҳозир фақат уч жамоани кузатиб бораман: «Манчестер Юнайтед»ни, чунки у менинг собиқ клубим; «Барселона»ни, клубнинг ўйин услуби ҳайратда қолдиради ва Мадриднинг «Реал»ини, у ерда Моуриньо ишлаяпти. Унинг тактикасига махлиё бўлганман деёлмайман-у, аммо чинданам у ўта ақлли инсон. Моуриньо мураббий актёр бўлиши кераклигини айтади ва мен бу фикрга қўшиламан. Бу ерда гап шахсини кўрсатиш учун эмас, футболчилардаги босимни енгиллаштириш ҳақида».

«Ўзим учун қизиқ бўлган ва ўзида тафаккурни жамлаган фильмларда суратга тушишни ёқтираман. «Терминатор»да ўйнашни истамайман, Голливудда ҳам».

«Кўпчилик одамларнинг орзуси ўз жанозасини кўриш, одамларнинг бунга қандай қарашларини билиш. Буни 24 ёшимда-футболдаги карьерамни тугатишга қарор қилганимда ўзимда синаб кўрдим. Кўпчилик мени фикримдан қайтармоқчи бўлди, аммо бу бефойда эканлигини тезда тушунишди. Мен ўзимни ўлдиргандан кўра, шундай «ўлим» билан яшашни маъқул кўраман».

«Ҳозир «инқилобчи» деган ибора бутун бадани «татиуровка» билан қопланган ва сочларини ажабтовур турмаклаган ҳолда телевизион реалити-шоуда иштирок этаётган ёш йигитларга нисбатан ишлатилмоқда. Аслида, «инқилобчи» бўлиш учун сенда нимадир бўлиши керак. Диктаторлар замони ва уруш пайтларида яшаган инсонларнинг қалбида бу нарса бўлган. Бахтимизга, бугунги Францияда ҳаммаси у даражада ёмон эмас».

«Одамлар мени «қўзғолончи» деб аташса титраб кетаман. Златан ва Балотеллини ҳам шундай дейишади. Биз бундайин номга муносиб бўлиш учун нима қилдик? Ҳеч нарса. Ҳа, биз яшаётган тузум баъзида бизни бошқаларга нисбатан ноқулай аҳволга тушириб қўяди, аммо бу бирор нарсани исботлайдими? Биз ҳаётимизни хавф остига қўймаяпмиз, оиламиз тақдири учун таваккал қилмаяпмиз».

«Менинг давримдаёқ биз футболдан катта пул топардик. Сўнгги 15 йилда айрим нарсалар жуда ўзгариб кетганини қалбимиз айтиб турибди. Аслида эса, ҳеч нарса ўзгармаган», ҳаммаси аввалгидай. Ҳа, биз футболдаги катта муаммолар билан курашишимиз керак, коррупцияга қарши ўт очишимиз даркор. Аммо ўйиндаги пул - бу медиа томонидан яратилган система фарзанди ва унда футболчилар актёр ролини ўйнашади».

«Футболда рақибинг бўлади. Кинода эса асосий рақиб - сенинг ўзинг. Кинода ёмон ўйнасанг мағлубиятга учрайсан».

«Мен ҳаётни у даражада жиддий қабул қилмайман... У билан шунчаки ўйнашишим мумкин».

«Ўйлайманки, муҳаббат борасида тажрибам етарли. Барча қувончлар майда-чуйдада. Жамиятда тутган ўринларини каттакон уйлари, қимматбаҳо автомобиллари орқали намойиш қилмоқчи бўлган одамлар эса аслида бахтсиздирлар. Уларга раҳмим келади».

«Саволларга нима учун жавоб бериш керак? Суқрот атрофдагиларни ўз-ўзларига савол беришга ўргатишга интилди ва жавоблар қандай бўлиши билан унчалик қизиқмади. У шунчаки ўйлаш жараёнини ишга туширди».

«Мен одам эмасман. Мен - Кантонаман».

И.ОБИДОВ тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:59, 20.09.2015.
Ўқилди: 3930 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.