Уругвайлик ярим ҳимоячи Кристиан Родригес ҳамюрти Луис Суаресни дунёнинг энг кучли футболчиси деб билишини айтиб ўтди.
"Суарес Месси ва Роналдудан кучлироқ. Мен бунга ишонаман. У ҳар доим ҳужумда ўйнайди ва мудом бошини баланд тутиб, олдинга юради. У кичик худудда ҳам рақибларини алдаб ўтиши мумкин. Шахсан ўзим уни дунёнинг энг кучли футболчиси деб биламан", - дейди Родригес.