“Арсенал"нинг Уэлслик футболчиси Аарон Ремси жамоасининг Лондон дербисидаги мағлубиятига изоҳ берди.
“Ўйин қизил карточкагача тенг курашлар остида кечаётган эди. Габриэльнинг майдондан четлатилиши жамоани қийин аҳволга солиб қўйди. “Челси”дек рақибга қарши 10 киши бўлиб ҳаракат қилиш албатта оғир бўлади.
Биз йўқотишлар ўрнини қоплашга ҳаракат қилдик аммо, бунинг ўзи етарли бўлмади. Яқиндагина Чемпионлар Лигасидаги муваффақийятсизликдан сўнг бу бизга қаттиқ зарба бўлди. “Арсенал”дек клуб кетма-кет икки марта ютқазишга ҳақли эмас”, — дея таъкидлади Аарон.