"Милан" ҳужумчиси Карлос Бакка Италия чемпионати доирасида "Палермо"га қарши кечган баҳсда (3:2) иккита гол ургани ҳақида фикр билдирди.
"Мен учун Инзаги билан тенглаштиришлари улкан шараф. Мухлисларга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Уларнинг олқишини ўйиним билан оқлашни истайман", - дейди ҳужумчи.