“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Яя Туре Англия Лига Кубоги доирасидаги “Сандерленд” қарши ўйинда иштирок этишга тайёрлигини айтиб ўтди.
Ивуарлик футболчи клуб шарафини фаолияти сўнгига қадар ҳимоя қилишга тайёрлигини таъкидлади.
- Клуб ва мухлислар сабаб ўзимни йигирма ёшлик йигитдек ҳис қилаяпман. “Манчестер Сити” таркибида фаолиятим сўнгигача ўйнашга тайёрман. Бу йилги мавсумда ўз олдимизга юқори мақсадлар қўйганмиз. Уларни хақиқатга айлантириш ёки айлантира олмаслигимизни эса вақт кўрсатади. Жароҳатим бўлмаган пайтда жамоанинг ҳар қандай ўйинида иштирок этишим мумкин. Таътилга чиқмасам ҳам майли. Лига кубоги - муҳим мусобақа. “Сандерленд”га қарши учрашувда ўйнай олишимга умид қиламан, - дея футболчи сўзларини келтиради Goal.com га таяниб Спорт Экспресс нашри.