Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Мозий юлдузлари: Гол машина – Герд Мюллер

Баҳо:
+ | -

Мозий юлдузлари рукни орқали бу сафар Германия футболи афсонаси “Гол машина” Герд Мюллернинг футболчилик фаолиятига назар солиб ўтамиз.

Герд Мюллер 1945 йилнинг 3 ноябрm санасида таваллуд топган.

“ТСВ 1861”
Герд 1963 йилда фаолиятини Германия қуйи дивизони жамоаси ҳисобланадиган “ТСВ 1861”да бошлади. Мюллер дебют мавсумидаёқ жаҳон футболининг келажаги эканига ҳаммани ишонтира олганди. Иқтидорли ҳужумчи чемпионатда 31 та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозабонларини 51 (! ) марта ранжитди. Бундай фантастик натижадан кейин у Бундеслиганинг бирор жамоаси сафига ўтиши аниқ эди.

Мозий юлдузлари:  Гол машина – Герд Мюллер

“Бавария”
Мюллер “Бавария”да 19 ёшидаёқ пайдо бўлди ва ушбу клуб таркибида тезда асосий ўйинчига айланди. Келинг яхшиси унинг Мюнхенликлар таркибидаги барча мавсумларига алоҳида тўхталиб ўтсак.

1965/66 йилги мавсумда у Бундеслигада ўз ҳисобига 15 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Дебют мавсум учун чакки бўлмаган натижа! Дарвоқеа, у жамоаси билан бирга Германия кубогида зафар қучди.

1966/67. Ушбу мавсум эса Гердни Германиядаги энг кучли ҳужумчига айлантирди. Вундеркинд чемпионатда 28 та гол билан энг яхши тўпурарга айланди. Бироқ “Бавария” Бундеслига чемпионлигини қўлга кирита олмади. Шу боис Мюллер ушбу тўпурарлик совринини у қадар яхши кайфият билан қабул қилмади. Ўша мавсум у жами 43 та гол киритган эди.

Мозий юлдузлари:  Гол машина – Герд Мюллер

1967/68. Мюллер бу мавсумда ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйди, аммо “Бавария” мавсумни совринсиз якунлашга мажбур бўлди. Кўпчилик “Бавария” футболчиларидан норози эди, фақат Герддан ташқари албатта.

1968/69. Ниҳоят Мюллер ўз орзусига эришди. Мюнхен суперклуби Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди. Мюллер эса чемпионатда 30 та гол уриб тўпурарга айланди. Боз устига Германия суперкубоги ҳам “ФК Голливуд”га насиб этди. Мюллер иккинчи бора Германияда “Йил футболчиси” деб эътироф этилди. Бундан олдин у 1967 йили айнан шундай совринга эга чиққанди.

1969/1970. Мазкур мавсум “Бавария” учун омадсиз кечди, бироқ Мюллер учун эмас. Герд Бундеслигада 38 та гол уриб рекорд ўрнатди ва чемпионатнинг энг сермаҳсул футболчисига айланди. Мавсум давомида урган голлари сони эса 42 тага етди. Ана шундай юксак натижалар унга 1970 йилги “Олтин тўп”ни тақдим этди. Мюллер фаолиятининг энг юқори чўққисига кўтарилишда давом этаётган эди.

1970/71. Бу мавсумда Мюллер Германия кубогида зафар қучди. Унинг 10 та голи эса кубок баҳсларидаги энг яхши тўпурарга айлантирди.

1971/72. Ниҳоят “Бавария” Бундеслига чемпионлигига қайтди. Мюнхенликлар ҳужумчиси Мюллер чемпионатда 42 та гол киритиб, ўзининг рекордини янгилаб ташлади. Бундай супер натижа унга ўз фаолиятидаги иккинчи “Олтин бутса”ни туҳфа этди. Мюллер ўша мавсум жами 50 та гол урди. Бу унинг фаолияти давомидаги энг сермаҳсул мавсуми эди.

1972/73. “Бавария” энди фақат Германия эмас, балки бутун Европада ҳукмронлик қила бошлади. Мюллер Бундеслигада 36 та гол киритиб жамоасининг чемпионликни қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди. Чемпионлар кубогида эса у 12 та гол уриб ушбу турнир тўпурарига айланди.

Мозий юлдузлари:  Гол машина – Герд Мюллер

1973/74. “Бавария” ва Мюллернинг “Олтин даври” давом этди. Герд Бундеслигада 30 та, Чемпионлар кубогида 8 та гол уриб, бир мавсум давомида ҳам Бундеслига, ҳам Чемпионлар кубогида чемпион ва тўпурар бўлган ягона футболчига айланди. Ҳаммаси тушдагидек давом этарди. Бироқ ҳаммаси ҳақиқат эди.

1974/75. “Бавария”нинг Европадаги ҳукмронлиги давом этади. Мюнхен клуби қаторасига иккинчи бора ушбу нуфузли мусобақа ғолибига айланди. Герд эса 5 та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлди.

1975/76. Мюллер ушбу мавсумда жами 30 та гол киритди. “Бавария” кетма-кет учинчи бор Европада тенгсиз бўлди. Бунда қаҳрамонимизнинг ҳиссаси ҳам баланд этди. У ЧКда ўз ҳисобига 5 та гол ёзидириб қўйди.

1976/77 йилди мавсум “Бавария” учун омадсиз кечди. Мюнхенликлар барча мусобақаларда омадсизликка учраб, мавсумни совринсиз якунлашди. Герд эса одатдагидек ўз ишини ажойиб тарзда уддаларди. У Германия кубогида 4 ўйинда 11 (! ) та, Чемпионлар кубогида 8 ўйинда 9 та гол уриб ҳар иккала турнир тўпурарига айланди. Чемпионатда эса 28 та гол урди ва бу борада иккинчи бўлди.

1977/78. Мюллер 33 ёшга тўлганида ҳам Бундеслига тўпурари бўлгани таҳсинга лойиқдир. Герд умумий ҳисобда еттинчи (! ) марта Германия чемпионатининг энг яхши тўпурарига аталган совринга эга чиқди ва бу борада мутлоқ рекорд ўрнатди. Бу натижани ҳали ҳеч бир футболчи такрорлай ҳам олгани йўқ.

1978/79. Мюллер “Бавария”ни 34 ёшида тарк этди. У Мюнхенликлар учун ўтказган охирги мавсумида атиги 14 та гол урди. Бироқ бунинг учун у бор йўғи 21 та ўйин ўтказганини ҳам унутмаслик лозим.

Мозий юлдузлари:  Гол машина – Герд Мюллер

Мюллер Мюнхенда ўтказган 15 мавсуми давомида 613 та учрашув ўтказиб 571 та гол киритди ва бу борада ҳам такрорланмас рекорд ўрнатиб кетди. Герд шуинингдек “Бавария” сафидаги 386 та норасмий ўйинда 683 та гол киртган. Агар барча кўрсаткичларни қўшадиган бўлсак “Гол машина” “Голливуд ФК” таркибида 999 (! ) та ўйинда 1254 (! ) та тўп киритган! Бундай натижадан кейин фантастика деган сўз ҳам ҳижолат бўлиб қолса керак. Ҳужумчи шунингдек 24 та шахсий совринларга эга чиққани ҳам алоҳида эътироф этиб ўтмоқ жоиз.

Форт-Лодердейл Страйкерс

Мюллер Германияни тарк этганидан кейин АҚШНинг “Форт-Лодердейл Страйкерс” жамоаси сафига бориб қўшилди. Герд океан ортида 3 мавсум тўп сурди. У бу ерда ҳам гол уришни унутиб қўйгани йўқ. Мюллер АҚШда жами 80 учрашувда майдонга тушиб 40 та голни ўз номига ёзиб қўйди. У футболчилик фаолиятига 36 ёшида ушбу клуб таркибида якун ясади.

Германия терма жамоаси
Мюллер Германия терма жамоаси шарафини 1966-1974 йиллар давомида ҳимоя қилди. 1970 йилги мундиалда Герд 10 та гол уриб жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди ва мундиалнинг энг яхши футболчисига аталган “Олтин тўп” соҳиби бўлди. Бироқ немислар мусобақада чемпионликни қўлга кирита олмай, учинчи ўрин билан чекланишди. 1972 йилги қитъа чемпионати эса том маънода Мюллерга аталди. Икки ўйинда тўртта голга муаллифлик қилган ҳужумчи Германия термаси билан Европа чемпиони бўлди.

Мозий юлдузлари:  Гол машина – Герд Мюллер

Орадан 2 йил ўтгач Герднинг яна бир орзуси ушалди. “Немис машина”си энди жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучди. Мюллер 4 та гол урди ва терма жамоасининг чемпионликни тантана қилишига муносиб ҳисса қўшди. Герд ўша пайтда мундиалларда 14 та гол уриб, бу борада ҳам мутлоқ рекорд ўрнатган эди. Мазкур рекорд 32 йилдан сўнг афсонавий Роналдо томонидан янгиланди. Мюллер ўша мундиалдан кейин терма жамоадаги фаолиятига “нуқта” қўйди. У немислар термаси учун жами 62 ўйинда 68 та гол уриб мутлоқ реcорд ўрнатиб кетди ва бу рекорд 40 йилдан кейингина парчаланди. Ҳа, жаноб рекорднинг рекордлари анча пайт яшади!

Мозий юлдузлари:  Гол машина – Герд Мюллер

Қизиқарли фактлар
1. Мюллер фаолияти давомида расмий ўйинларда 735 та гол киритган. Бунинг учун Гердга 793 та учрашув кифоя қилган.

2. Агар Герднинг норасмий ўйинлардаги натижаларини ҳам қўшиб ҳисобласак у 1216 та учрашувда ўз ҳисобига 1461 та гол ёздириб қўйган. Бунақасига ҳатто Пеле ҳам хавас қилади.

Мозий юлдузлари:  Гол машина – Герд Мюллер

3. 1972/73 йилги мавсум Мюллер учун энг сермаҳсули бўлган эди. Ўша мавсумда ҳужумчи 49 ўйинда 67 гол киритган эди.

4. Мюллер умумий ҳисобда 13 марта турнир тўпурари бўлган.

5. Герд Бундеслигада 11 мавсум давомида 20 тдан ортиқ гол киритган ва бу ҳам рекорд натижа ҳисобланади.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz


Мозий юлдузлари: Алфредо ди Стефано

Мозий юлдузлари: Футбол қироли - Пеле

Киритилди: 15:24, 23.09.2015.
Ўқилди: 5964 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.