“Милан” келаси мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида қатнашиш ҳуқуқини берадиган ўринлардан бирини қўлга киритишни ният қилган. Бу ҳақда миланликлар ҳимоячиси Алекс айтиб ўтди.
"Биз энди бор эътиборни йўл қўяётган хато ва камчиликларимизни бартарат этишга қаратишимиз лозим бўлади. Насиб этса, йил сўнггига бориб, совринли ўринлардан бирини эгаллаймиз ва келаси мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этамиз, - дейди футболчи.