"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Антони Марсьялнинг агенти Филиппе Ламболи "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгерни танқид қилиб ўтди. Аввалроқ Венгер Марсьялни вингер (қанот ярим ҳимоячиси) деб атаганди.
"Агар Венгер бу сўзлари орқали "Арсенал" Марсьялни қўлга кирита олмаганини оқламоқчи бўлган бўлса, мен буни тушунаман. Марсьяль вингер бўла қолсин. Тўғри, футболда кишилар икки тоифага бўлинади: бир қисми ўйинчиларни кузатиб боради, бошқаси уларни сотиб олади", - дейди Ламболи.
Агентнинг фикрича, унинг мижози ҳақиқий марказий ҳужумчи ҳисобланади.
"Антони – ҳақиқий замонавий марказий ҳужумчи. Венгернинг хулосалари мени ҳайрон қолдирмоқда. Ахир мураббий Марсьялни ўсмирлик пайтидан бери кузатиб келади. Антони "Лион" академиясида бир мавсумда 25-30та гол урарди. У ҳеч қачон вингер сифатида ўйнамаган. У фақат марказий ҳимоячиларнинг таъқибидан қочиш ва тезлик олиш учунгина қанотга ўтиши мумкин".