Кириш Регистрация

Томас Тухелга мақтовлар ёғилмоқда

Баҳо:
+ | -

Дортмуднинг "Боруссия" клуби ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке жамоа бош мураббийи Томас Тухель ҳақида ўзининг илиқ сўзларини билдириб ўтган. Ватцкенинг фикрича, у Юрген Клоппнинг вазифасини аъло даражада уддаламоқда.

– Ёзда жамоамиз кучайтирилди ва Тухелдек мураббийга эга бўлдик. У барча умидларимизга бўлган ишончни оқламоқда. Айни дамда эса бизнинг хурсанд бўлишимиз учун қаттиқ тер тўкмоқда, – дейди Ватцке Sport1 интернет порталига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "сариқ-қоралар" Германия Бундеслигаси 6-туридан сўнг 16 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда. "Боруссия Д" навбатдаги турни ўз майдонида 27 сентябрь куни "Дармштадт" жамоасига қарши ўтказади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:55, 25.09.2015.
Ўқилди: 3251 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.