"Реал Мадрид" вингери Винисиус Жуниор "Инстаграм" саҳифасидаги барча постларни ўчириб ташлади.
26 ёшли бразилиялик футболчи ижтимоий тармоқ платформасидаги барча постларни яширган, чеклаган ёки ўчириб ташлаган.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус ва Мадрид ҳозирда футболчининг келажаги борасида муҳим музокаралар олиб боришмоқда, чунки унинг шартномаси келаси йили тугайди. "Арсенал" ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда. Хабар қилинишича, "Реал Мадрид" Винисиуснинг "клуб учун аҳамиятини" яхшироқ акс эттириш учун таклифини яхшилаган. Футболчининг Мадридда қолиши кутилмоқда.














